март 20, 2024 11:56 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: 1403  йили \
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: 1403 йили \" \"Халқ иштирокида ишлаб чиқариш сакраши\" йилидир. Иқтисодиёт - мамлакатнинг асосий масаласи

Ислом Инқилоби олий раҳбари 1403-шамсий йилнинг бошланиши муносабати билан табрик мурожаатларида, Эрон халқини хусусан шаҳидлар оилалари, Наврўз байрамини улуғлайдиган барча халқларни Наврўз айёми билан табриклаб, шамсий Янги йилини Эронда " халқ иштирокида ишлаб чиқариш сакраши" йили деб номладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари девони ахборот базасининг хабар қилишича,  Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  шаҳидлар ва шаҳидлар имомининг хотираси ва номларини эъзозлаб, Эрон Ислом  Республикаси халқи табиат ва маънавиятнинг икки булоғидан баҳраманд бўлишини тилаб, 1402-йилнинг ширин ва аччиқ хабарларига назар ташлаб дедилар" ўтан йилги хушхабар ва ширин хотиралари жумласидан муҳим илмий ва технологик ютуқлар, инфратузилмалар, ишлаб чиқариш, одамларнинг турли йиғилишлар ва маросимларда эпик ва кенг кўмламли қатанашиши  айниқса Қудс куни ва 22 - баҳман , март сайловларининг хавфсиз ва ишончли ўтказиши ва ҳукуматнинг турли иқтисодий ва сиёсий соҳкаларда халқаро ҳаракатчанлиги эди.

Ислом Инқилоби олий  раҳнамоси шунингдек  ўтган шамсий 1402 йилги аччиқ хабарлар орасидан халқнинг иқтисодий ва турмуш муаммоларига тўхталиб, Кирмонда шаҳид Сулаймонийнинг  шаҳид бўлган йиллиги муносабатидаги маросимларда содир бўлган теракт, Систон ва Балучистондаги сув тошқини, сўнгги ойларда  қўриқчилар ва соқчилар билан содир бўлган воқеалар ўтан йилгинг бошқа қайғули ва фожеали воқеалардан эди аммо Ғазо бўлгасидаги воқеаларнинг энг аччиқ ҳодиса сифатида ҳисоблаш керак деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўтган йилги шиорига ҳам ишора қилиб инфляцияни чеклаш ва ишлаб чиқариш ўсиши соҳасида амалга оширилган ишларни яхши аммо кўнгилдагидек эмаслиги ҳақида гапириб бундай муҳим ишларнинг бир йил ичида тўлиқ амалга оширишни кутмаслик зарурлиги ва янги йилда ҳам мамлакатнинг асосий масаласи иқтисод эканлигини эълон қилдилар.

Иқтисодий мутахассис ва экспертларнинг фикр -мулоҳазаларини умумлаштириш, бизни шундай хулосага келтирадки мамлакатнинг иқтисодий муаммолари жумладан "инфляция", " бандлик" ва " миллий валюта қиймати" ни ҳал қилишниг калити" ишлаб чиқариш" масаласидир ва шу туфайли ҳам сўнгги бир неча йил ичида ишлаб чиқариш масаласига таянади деб қўшимча қилдилар, Инқилоб раҳбари.

У киши сўзларининг бошқа қисмида шу асосда янги шамсий йилда биз ҳам ишлаб чиқариш масаласига таянамиз ва ишлаб чиқариш масаласида сакрашни кутмоқдамиз деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари раҳбари шунингдек  иқтисодий ва ишлаб чиқариш соҳасида одамлар иштирокисиз ишлаб чиқаришда сакраш мумкин эмаслигини тилга олиб одамларнинг ишлаб чиқариш соҳасида қатнашишга тўсқинлик қилувчи тўсиқлар ва монеаларни бартараф этиш, одамларнинг катта салоиҳятини ишга солиш зарур деб маълум қилдилар.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари шамсий 1403-йилни " Халқ иштирокидаги ишлаб чиқариш сакраши" йили сифатида номлаб мамлакатнинг режалаштирувиларини тўғри режалаштириш ва мутахассислар ва хўжалик фаолларининг амалий иштирокида ушбу шиорни рўёбга чиқариш учун энг яхши замин яратишларига умид билдирдилар.

Ёрлиқ