апрел 29, 2024 14:11 Asia/Tashkent
  • Бутунжаҳон Аҳли Байт /а/ Ассамблеяси Бош котиби : ақл, маънавият ва адолат шиа тафаккурининг 3 томонидир
    Бутунжаҳон Аҳли Байт /а/ Ассамблеяси Бош котиби : ақл, маънавият ва адолат шиа тафаккурининг 3 томонидир

Бутунжаҳон Аҳли байт /а/ Ассамблеяси бош котиби, ҳужжатулислом вал муслимин Ризо Рамазоний Венесуэлла президенти Николас Мадурро билан учрашиб мулоқот қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича Бутунжаҳон Аҳли байт /а/ Ассамблеяси бош котиби ҳужжатул ислом вал муслимин  Ризо Рамазоний Венесуэлла президенти Николас Мадуронинг учрашувида Мадуро Эрон ва Венесуэлла ўртасидаги алоқаларни қардошлик, чуқур ва тарахий эканлигига тўхталиб, бу алоқалар қадриятларр ва тамойилларга мос келиши керак. Биз зўравон бир дунёда  яшаяпмиз. Уго  Чавес   XXI асрни халқлар асри сифатида атаганди ва биз эса   XXI асрнинг бир қисмимиз, 21-аср бизнинг асримиз. Биздан эркинлик ва мустақиллик, тинч-тотув  яшаш, маънавият , мадаинят ва динни бирлаштириш ҳуқуқини ҳеч ким тортиб олмайди.

Венесуэлла президенти  Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари билан учрашувларига тўхталиб, у кишини дунё ва ундаги воқеани батафсил ва чуқур таҳлил қиладиган зиёли шахс сифатида баҳолади.

Мадуро сўзларининг бошқа қисмида бугун АҚШда сионистлар ҳукмронлик қилмоқдв ва ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий  куч уларнинг қўлида. АҚШдаги республикачилар ҳам Демократик партияси ҳам сиоинстлар томонидан назорат қилинади , икки асосий куч, ҳарбий куч ва ижтимоий тармоқларда ҳам уларни назоратида деб эълон қилди.

Учрашувда Бутунжаҳон Аҳл Байт /а/ ассамблеяси бош котиби ҳужжатул ислом валмуслимин  Ризо Рамазоний ҳам шиа мазҳаби тафаккурида адолат марказий мавқега эга ва бу тафаккурда адолат тимсоли Али /а/ ҳисобланади. Албатта Жорж Жардоқ каби мутафаккирлар ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратган. Ақл, маънавият ва адолат шиа тафаккурининг Аҳл байт /а/ таълимотидан келиб чиққан 3 томонидир деб таъкидлади.Ҳужжатулислм вал мусимитин Ризо Рамазоний шунингдек Эрон минтақавий давлатдан халқаро кучга айланди. Эроннинг турли соҳаларидаги имкоинятлари унинг ўсиши ва илмий қудрати билан боғлиқ деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ