май 13, 2024 15:07 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари: имомлар ўгитларини техник тилда ва тўғри йўл билан етказиш зарур
    Ислом Инқилоби олий раҳбари: имомлар ўгитларини техник тилда ва тўғри йўл билан етказиш зарур

Ислом Инқилоби муззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаий олдинроқ Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг 5-чи Жаҳон қурултойи илмий делегацияси билан учрашувида, имомлар /а/ таълимотлари ва тафаккурларини замонавий , техник тили, тўғри тил ва усуллар билан акс эттириш ва дунёга татбиқ этишга алоҳида урғу бердилар.

Инқилоб раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун эрталаб  ушбу қурултой ўтказиладиган жой бўлган  Разавий зиётгоҳида эфига узатилган Имом Али бин Мўсо Ал Ризо /а/ нинг 5-чи халқаро қурултойи илмий жамоаси аъзолари билан учрашганида билдирган сўзларида.   биз шиа мусулмонлар сифатид имомларизни дунёга танитиш каби буюк бурчга эгамиз. Ҳозирда Имом Ҳусейн /а/ ва Амиралмуъминин Али /а/ каби имомлар турли сабалар асосида дунёга таништирилган ва шиа бўлмаган минтақаларда ва ҳаттоки исломий бўлмаган мамлакатлар ва ҳудудларда  ҳам маълум даражада эътироф қилинган. Аммо кўпчилик имомлар /а/ етарлича таништирилгани йўқ. Имом Мўсо бин Жаъфар /а/, Ҳазрат Имом Ҳодий/а/ ва Имом Жаъфар Содиқ /а/ ўша буюк ташкилот ва фавқулодда фаолиятлари билан ҳозиргача дунёда етарлича маълум эмаслар ва агар булар ҳақида бир нарса айтилган бўсла бу жуда  оз ва чекланган деб изоҳладилар.

Инқилоб раҳбари дедилар: имомлар /а/ нинг ҳаётлари ҳақида 3 ўлчовда ишлаш керак: маънавий, илоҳий ва муқаддаслик жиҳати ва ё ўлчови. Ишонч билан суҳбат қилиш керак ва бу масалалар хусусида яширинча гапириш ва ё тақия қилиш керак эмас.   Имомларни маъсум ва ё бегуноҳлиги,  Аллоҳ таоло билан алоқалари, фаришталар билан алоқалари, маънавий маънода васийлиги ва шу жиҳатдан  кучли илмий иш олиб борилиши керак.

Оятуллоҳ Хоманаий ўз сўзларида яна бир жиҳати имомларнинг турли соҳалардаги сўзлари ва сабоқлари жумладан ҳаётий масалалари. инсонларга зарур бўлан турли масалалар, ахлоқ  ижтимоийлашув, дин ва ҳукмларидир деб эълон қилдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари ўз сўзларида имомлардан  келган бу ҳаёт  таълимотлари дунёга замон тили, техник тилда тўғри усуллар билан акс эттирилиши керак деб қўшимча қилдилар.

У киши шунингдек сиёсат масаласи ва имомлар /а/нинг бу соҳага қарашларини маъсум шиа имомлари ҳаётининг яна бир муҳим жиҳати сифатида баҳолаб,  имомнинг ўша мақом -*манзалати, илоҳий мартаба  ва омонат билан бир неч қоида ва одоб- ахлоқий усуллар айтиш билан кифояланиши инсон учун тушунарли эмас. Имомларнинг мақсадлари жуда катта ва буюк бўлган ва уларнинг асосий мақсади исломий жамият яратиш эди. Исломий суверенитетни  яратмасдан туриб исломий  жамиятни яратиш мумкин эмас деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ