июн 26, 2024 13:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди
    Ўзбекистон президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти суҳбат бошида  яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.

Ўзбекистон президенти матбуоть хизматига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, 

“Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди. Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди”.

Шунингдек, миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги вакилига кўра, мулоқот чоғида Россия вазири қабул қилувчи давлатнинг тили, маданияти ва қонунчилигини билиш, шунингдек, талаб қилинадиган малакаларнинг мавжудлиги мигрантнинг муваффақиятли интеграциялашувининг муҳим таркибий қисмлари ва унинг ноқонуний фаолиятга аралашиш хавфини камайтиришини қайд этди.

Белгиланган режим ва бўлиш тартибига риоя қилиш Ўзбекистон фуқароларига иқтисодиётнинг “соя сектори”га тушиб қолмаслик учун Россияда қонуний қолиш ва ишлаш имконини беради.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, миграция вазиятидан турли бузғунчи экстремистик ва террористик кучлар, шунингдек, дўстона бўлмаган мамлакатларнинг ташқи разведка хизматлари томонидан кенг фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия  давлатлари манфаатдор идоралари ўртасида ахборот алмашиш ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш самарадорлигини оширади, дея қўшимча қилди у.

Ёрлиқ