июн 27, 2024 13:25 Asia/Tashkent
  • 2025 -йил 21 мартига қадар Эрондаги 10 минг қишлоқлар сув билан таъминланади / Эрон ичимлик сувни бошқариш бўйича дунёда 1-чи ўринда
    2025 -йил 21 мартига қадар Эрондаги 10 минг қишлоқлар сув билан таъминланади / Эрон ичимлик сувни бошқариш бўйича дунёда 1-чи ўринда

Эрон сув ва оқова сув муҳанидслик компанияси - “Abfa” бош диреектори ҳижрий -шамсий 1403 йил охиригача / 2025 чи йил 21 мартигача/ мамлакатнинг 10 минг қишлоғини сув билан таъминлаш тугалланишини маълум қилди.

Дунёда ёғингарчилик миқдори 800 дан 850 мм гача, Осиёда бу рақам 600 ва 650 ммгача. Эронда эса 200 ва 250 мм гачадир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон сув ва оқова сув муҳанидслик компанияси - “Abfa”  бош директори Ҳошим Аминий бу хусусдаги сўзллаида бугунги кунга қадар, Эрондаги 10 минг қишлоқлардан 5700 та қишлоқни сув билан таъминлаш тугалланди, мамлакат қишлоқлар барқарор ичимлик ва санитария сувидан фойдалаланиш даражаси 87 фойизга етди, деб таъкидлади. У шунингдек  режалаштириш ва бошқариш билан ҳозирда Эронда сув таъминоти учун жиддий ташвиш йўқ деб изоҳлади.

Жаҳон банкининг сўнгги ҳисоботига биноан, Эрон шаҳар ва қишлоқларда ичимлик суви билан таъминланиш бўйича минтақа давлатлари орасида ҳам биринчи ўринда туради.

Эронда шаҳар ва қишлоқ ичимлик сувидан фойдаланиш улуши мос равишда 99,83 фойиз ва 82 фойизни ташки қилади. Бу кўрсаткичлар дунёда эса 83,2 ва 69,5 фоизга тенг.

Ёрлиқ