июн 29, 2024 15:47 Asia/Tashkent
  • Эрон санкцияларга қарамай, Ғарбий Осиёда тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича 4-чи ўринда
    Эрон санкцияларга қарамай, Ғарбий Осиёда тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича 4-чи ўринда

Эрон Ислом Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ғарбий Осиё минтақаси давлатлари билан боғлиқ маълумотларга асосан, Эрон тўғридан-тўғри хорижий сармояларни жалб қилишда БАА, Саудия Арабистони ва Туркиядан кейин 4-чи ўринни эгалламоқда деб маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон иқтисодий ишлар ва молия вазири Эҳсон Хнзодий  ўз сўзларида Эрон мамлакати Ғарбий Осиё минтақасига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича 4-чи ўринни эгаллайди ва  БАА, Саудия Арабистони ва Туркия давлатлари эса Эроннинг капитал киритиш ва санкциялар тўсиқлари ва банк муаммоларнинг 10 дан бирига ҳам дуч келмаган деб изоҳлади.

У шунингдек Эрон сўнгги йилда жами 11,9 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга муваффақ бўлди албата яқинда БРИКС ва ШҲТда ҳам шаҳид Амир Абдуллоҳиён томонидан кўплаб йўналишлар очилганини ҳисобга олсак, 2024-2025 йилларда жиддий давом этса бу йил ва келаси йил давомида хорижий кампитал жалб қилиш бўйича рекорд янгиланади ва бу эса Эронга хорижий сармоя киритиш учун  бошланғич нуқтадир. деб эълон қилди.

Эрон Иқтисодий ишлар ва молия вазири сўзларининг бошқа қисмида Эрондаги нонефт ва ё нефтдан бўлмаган экспорт ҳолатига тўхталиб, сўнгги 3 йил ичида ўртача нонефт экспорти 50 миллиард долларга етди ва нефтдан ташқари экспортдан ҳам муҳимроқ бўлган божхона транзити масаласи Эроннинг изоляция қилинмаганлигининг кўрсаткичидир деб  таъкидлади.

Ёрлиқ