Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поезд йўлга чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i93496-Корея_Хитой_Қозоғистон_Ўзбекистон_йўналиши_бўйича_синов_поезд_йўлга_чиқди
Ляньюньган портидаги Қозоғистон – Хитой логистика терминалида Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поездини ишга тушириш расмий маросими ўтказилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июл 01, 2024 12:23 Asia/Tashkent
  • Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поезди йўлга чиқди
    Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поезди йўлга чиқди

Ляньюньган портидаги Қозоғистон – Хитой логистика терминалида Корея – Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон йўналиши бўйича синов поездини ишга тушириш расмий маросими ўтказилди.

ҚТЖ-га таяниб Аниқ сайтининг хабарига кўра, халқаро савдо ҳамкорлиги учун муҳимлиги таъкидланган ушбу тадбирда тўрт давлатнинг темир йўл маъмурияти вакиллари иштирок этди.

7 минг километр масофани босиб ўтадиган, автомобиль эҳтиёт қисмлари юкланган таркиб мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг янги йўлларини очади.

Қўшма мультимодал юк ташиш ривожи йўлидаги умумий интилишни намоён этадиган мазкур лойиҳа минтақалараро савдо ҳамкорлигида янги саҳифа очади.