Эрон халқаро темир йўл транспорти рекордини янгилади
-
Эрон халқаро темир йўл транспорти рекордини янгилади
Эрон халқаро темир йўл транспорти феврал ойи охирида бу соҳада янги рекорд ўрнатди ва 5 миллион тоннадан ортиқ юкни қайд этди.
ИРНАга таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси темир йўллари ташқи савдо бош директори Шаҳриёр Нақизода сешанба куни Эроннинг халқаро темир ййл транспорти 5 миллион тонна чегарадан ошиб, бу соҳада янги рекорд ўрнатанини маълум қилди.
Унга кўра, бу кўрсаткичга 25 исфанд ё ўзи 15 чи феврал куни эришилган бўлса, Эроннинг умумий халқаро темир йўл транспорти ўтган йили йил охирида 5 миллион тоннгага етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўрсаткичларнинг 7 фоизга ошганини кўрсатади.
Шаҳриёр Нақизода ўз сўзларида Эронга қарши мураккаб сиёсий шароитлар ва санкция босимга тўхталиб, деди: бу ютуқ энг қаттиқ санкциялар ва сиёсий босимлар халқаро темир йўл танспортига ҳам таъсир қилган бир пайтда эришилди.
Эрон йўлидан юкларни транзит қилиш учун фойдаланадиган мамлакатлар АҚШ ва Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлади. Аммо Эрон темир йўл дипломатиясини кучайтириш ва минтақавий ҳамкорликни ошириш орқали бу чеклоқларни бошқаришга муваффақ бўлди.
Эрон Ислом республикаси темир йўллари ташқи савдо бош директори қўшни давлатлар ва йўлак бўйлаб жойлашган давлатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар тузилгани халқао темир йўл ташиш ҳажмини оширишда муҳим аҳамият касб этди, деб таъкидлади. Бу келишувлар қаторига Хитой-Европа темир йўли бўйича 6 томонлама ўзаро англашув меморандумини, шарқий йўналишда Россия ва Туркманистон билан, ғарбий тармоғида Озарбойжон республикаси билан " Шимол-жануб" йўлаги бўйича 3 томонлама англашув меморандумни, шунингдек, Эрон, Покистон, ва Туркия ўртасидаги 3 томонлама англашув меморандуми киради.