АҚШнинг Шимол — Жануб коридори шаклланишига қарши чиқиши
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98600-АҚШнинг_Шимол_Жануб_коридори_шаклланишига_қарши_чиқиши
Шимол–Жануб ва Шарқ транзит консорциуми олий стратегик кенгаши раиси таъкидлади: АҚШликлар Шимол–Жануб коридори шаклланишини истамайдилар
(last modified 2026-01-21T05:41:44+00:00 )
Январ 21, 2026 10:04 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Шимол — Жануб коридори шаклланишига қарши чиқиши
    АҚШнинг Шимол — Жануб коридори шаклланишига қарши чиқиши

Шимол–Жануб ва Шарқ транзит консорциуми олий стратегик кенгаши раиси таъкидлади: АҚШликлар Шимол–Жануб коридори шаклланишини истамайдилар

Маҳдӣ Сафарӣ Шимол–Жануб ва Шарқ транзит консорциуми олий стратегик кенгаши раиси бу консорциумнинг стратегик кенгаш мажлисида айтдилар: АҚШликлар Босрадан Ироқнинг шимоли, Туркия ва Қофқозга йўналган йўлни Шимол–Жануб коридори билан параллел равишда ишга туширишга ҳаракат қилмоқда ва асло АҚШликлар Шимол–Жануб коридори шаклланишини истамайдилар.

Сафарий қўшимча қилди: Россия йилда 250 миллион тонна юк ташийди ва унинг 60 миллион тоннасини Эрон орқали бошқа мамлакатларга экспорт қилишни истайди. Агар Шимол–Жануб коридори ишга тушса, россиялик юкларнинг транзити имконияти 100 миллион тоннагача етиши мумкин.

Шунингдек, Шимол–Жануб ва Шарқ транзит консорциуми олий стратегик кенгаши раиси таъкидладики: ҳозирги вақтда Хитойдан Эронга ҳар ҳафта 5 поезд ҳаракат қилмоқда, хитойликлар вагонлари тўла ҳолда қайтиб келишини хоҳлайди, яъни икки томонлама юк ташиш (досербар) бўлишини истайди ва ҳатто бунга рағбатлантирувчи чоралар ҳам кўрилган.

Шимол–Жануб коридори (INSTC) кўп тармоқли (йўл, темир йўл, денгиз) транспорт тармоғи бўлиб, Ҳиндистонни Россия ва Шимолий Европа билан боғлайди ва Суэц каналига алтернатива ҳисобланади. Бу йўл Эрон ва Қора денгиз орқали ҳаракатни қисқартириб, юк ташиш вақти ва харажатини сезиларли даражада камайтиради ҳамда Эронни Евроосиянинг транзит марказига айлантиради.

*Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси "Шимол-жануб" коридорини ривожлантиришни жадаллаштиришга келишиб олди