Эрон армияси матбуот котиби: Америкаликлар Ҳурмуз бўғозига яқинлашишга журъат эта олмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100856-Эрон_армияси_матбуот_котиби_Америкаликлар_Ҳурмуз_бўғозига_яқинлашишга_журъат_эта_олмайди
Эрон Ислом Республикаси армияси матбуот котиби маълум қилди: Америкаликлар Эрон соҳилларидан 500 километрдан ортиқ узоқликда туриб, Ҳурмуз бўғозига яқинлашишга журъат эта олмайди.
(last modified 2026-10-17T03:20:51+00:00 )
октябр 17, 2026 08:10 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси матбуот котиби: Америкаликлар Ҳурмуз бўғозига яқинлашишга журъат эта олмайди

Эрон Ислом Республикаси армияси матбуот котиби маълум қилди: Америкаликлар Эрон соҳилларидан 500 километрдан ортиқ узоқликда туриб, Ҳурмуз бўғозига яқинлашишга журъат эта олмайди.

ParsToday хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси армияси матбуот котиби америкаликлар Эрон соҳилларидан 500 километрдан ортиқ масофада туриб, Ҳурмуз бўғозига яқинлашишга журъат эта олмаётганини маълум қилди.

Эрон Ислом Республикаси армияси матбуот котиби бригадир Амир Акрамийниё Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими аввалги икки мажбурий урушга нисбатан кучайтирилганини маълум қилиб, шундай деди: «Эрон Қуролли кучлари иккинчи ва учинчи мажбурий урушларга нисбатан юқорироқ ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳиятига эга».

Бригадир Амир Акрамийниё, шунингдек, Эрон армияси кучлари ва Ислом инқилоби посбонлари корпуси Аэрокосмик кучлари ўртасида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилганини таъкидлаб, ушбу машғулотларда янгиланган ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ва жанг тактикалари синовдан ўтказилганини қўшимча қилди.

Эрон армияси матбуот котиби савдо кемалари эгаларига ҳам Ҳурмуз бўғозидан ўтиш учун Эрон Қуролли кучлари билан мувофиқлаштиришлари ва Форс кўрфази сув йўлини бошқариш идорасидан рухсат олишлари кераклигини тавсия қилди.

Бригадир Амир Акрамийниё АҚШнинг аралашуви ва ҳозир бўлишини Ҳурмуз бўғозидаги беқарорлик ҳамда жаҳон иқтисодиётига етказилаётган зарарнинг омили сифатида баҳолади ва ушбу бўғозда барқарорликни тиклашнинг ягона йўли АҚШни чиқариб юбориш эканини айтди.

Эрон армияси матбуот котиби сўзининг якунида шундай деди: «Америкаликлар Ҳурмуз бўғозига яқинлашишга журъат эта олмайди. Улар Эрон соҳилларидан 500 километрдан ортиқ масофада турибди. Биз амалга оширишни режалаштирган тезкор режалар туфайли америкаликлар яқин кунларда янада узоқроқ ҳудудларга чекинишга мажбур бўлади».