Эрон, Хитойдан Европага контейнер поездлари учун олтин дарвоза
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98370-Эрон_Хитойдан_Европага_контейнер_поездлари_учун_олтин_дарвоза
Истанбулда 6 та давлат-Эрон, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия вакиллари темир йўл транзитини ривожлантириш бўйича келишув имзолади.
(last modified 2025-11-24T13:42:52+00:00 )
ноябр 23, 2025 16:44 Asia/Tashkent
  • Эрон, Хитойдан Европага контейнер поездлари учун олтин дарвоза
    Эрон, Хитойдан Европага контейнер поездлари учун олтин дарвоза

Истанбулда 6 та давлат-Эрон, Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия вакиллари темир йўл транзитини ривожлантириш бўйича келишув имзолади.

Жума куни Истанбулда 6 давлат, Эрон Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия вакиллари ушбу муҳим йўлакнинг жанубий тармоғи орқали юкларнинг темир йўл транзитини ривожлантириш бўйича келишув имзолади.  Порс тудей сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича, ушбу келишув Эронни Хитойдан Европага контейнер поездлари учун олтин дарвоза мавқеига қўяди.

Ушбу 6 томонли келишувга асосланиб. ушбу коридор бўйлаб жойлашган мамлакатлар ягона ва рақобатбарош тарифларни белгилаб, поездлар қатнов вақтини тезлаштириш, ёрдамчи ва божхона харажатларини қисқартириш, зарур инфратузилмани таъминлаш орқали ушбу йўлакнинг Эрон ҳудудидан ўтувчи жанубий тармоғи орқали контейнер поездларининг ўтишини сезиларли даражада оширишга йўл очишга ваъда бердилар.

Ўтган йили Хитой ва Европа ўртасида 20 мингга яқин контейнер юк поезди шаклида қарйиб 60 миллион тонна турли хил юклар ташланди. Ушбу келишувларнинг амалга оширилиши билан ушбу темир йўл транзит ҳажмининг салмоқли қисми Эрон Ислом республикаси ҳудуди орқали амалга оширилиб, мамлкакатга сезиларли иқтисодий ва тижорат фойда келтириши кутилмоқда.