Антонио Гуттереш Ўзбекистонга келди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистонга келди.
Ўзбекистон Бош вазир матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, “Антониу Гутерриш Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди”,
Қисқа суҳбатдан сўнг, БМТ бош котиби Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ҳамроҳлигида ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш 30 июнь - 1 июль кунлари расмий ташриф билан мамлакатда бўлади. Олий мартабали меҳмоннинг ташрифи доирасида Тошкентда олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Кун тартибидан Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг институтлари билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари, шунингдек, глобал сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган.