июн 13, 2024 13:35 Asia/Tashkent
  • Россия президенти Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари ўртасидаги эркин савдо битимни ратификация қилди
    Россия президенти Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари ўртасидаги эркин савдо битимни ратификация қилди

Владимир Путин Эрон Ислом республикаси Евроосиё иқтисодий иттифоқи аъзолари ўртасидаги эркин савдо шартномасини маъқулловчи янги қонунни имзолади.

Россиянинг ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича,  мазкур шартнома 2023- йил 25-декабрда Санкт-Петрбургда имзоланган ва Евроосиё Иттифоқи мамлакатлари  ва Эрон ўртасидаги савдоснинг умумий қоидаларини белгилаб берган. Мазкур ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига жуда яқиндир.

Мазкур қоидалар жумласидан хавфсизлик чораларни қўллаш, божхонани бошқариш, миқдорий тақиқлардан воз кечиш ва товарларни олиб киришини чеклаш ҳамда бу ветеренария, соғлиқни сақлаш ва ўсимлик тиббиёти соҳаларида Жаҳон Савдо ташкилотининг стандартларини белгилайдиган низомдир.

ЖСТ- Жаҳон Савдо ташкилотининг стандарт қоидаларига қўшимча равишда, ушбу шартонма мазкур соҳалардаги ташқарига чиқарадиган мажбуриятларини ҳам ўз ичига олади, аммо ушбу Евроосиё иқтисодий иттифоқида ҳамон амал қилади. Мазкур мажбуриятлар ушбу шарномани нашр қилиш ва техник босқичларга кириши ўртасидаги 180 кунлик  ўтиш даврини  таъминлашга қаратилган . Рус ОАВлари шунингдек мазкур ҳуқуий  ҳужжатнинг иловасига биноан, ушбу қоидалар Эроннинг савдо қонунларининг шаффофолигини оширади деб  хулоса қилмоқда.

Келишувнинг амалга оширилиши россиялик экспортчиларига ўз хизматларидан ҳар йили 300 миллон доллар тежаш имконини бериши ва Эрон ва Евроосиё иқтисодий ташкилоти ўртасидаги савдо-иқтисодийй соҳадаги ҳамкорликнии яна ривожлантиришшга кўмаклашиши кутилмоқда.

Ёрлиқ