декабр 27, 2023 14:12 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Москва ҳукумати Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади
    Сергей Лавров: Москва ҳукумати Эроннинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров эронлик ҳамкасби Амир Абдулоҳиён билан кечанги телефон суҳбатида Москва ҳукумати самимий, садоқат ва сўзсиз Эрон Ислом республикасининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади ва Россия ҳукуматининг ўзгармас позициясидир деб таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  сешанбага ўтар кечаси Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён россиялик ҳамкасби билан Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатида, Жанубий Кавказдаги ўзгаришлар, ўзаро ҳамкорлик ва икки томонлама алоқаларнинг сўнгги ҳолати, баъзи минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

 Суҳбатда Эрон ва Россия ТИВ раҳбарлари  бир -бирининг суверенитети ва ҳдудий яхлитлигини ҳурмат қилишни алоҳида таъкидладилар.

Россия ТИВ раҳбари Эронни Евроосиё иқтисодий Иттифоқи билан эркин савдо битимни имзолагани билан табриклаб буни Эрон Ислом республикаси ва Россия федерацияси ҳамда бу иттифққа аъзо бошқа давлатлар  ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожланитиш йўлидаги жуда аҳамиятли одим деб атади .

Сергей Лавров шунингдек, Эрон ва Россиянинг Рашт-Астара темир йўли қурилиши ва Москва ҳукумати томндан ушбу келишувни амалга ошириш бўйича барча ички расмий мавзуларни бажарилиши бўйича ҳамкорилкларга ишора қилиб, Москва ҳукуматининг икки давлат ўртаидаги ҳамкрликни кенгайтириш бўйича ушбу режани амалга оширишини тезлаштиришга қатъиятли эканлигини ҳам қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ҳам Кавказдаги мавжуд ўзгаришларига тўхталиб Озарбойжой республикаси ва  Арманистон ўртасида мустаҳкам тинчлик келишувига эришиш учун оли борилаётган музокара жараёнини олқишлади ва Эрон ҳукуматининг минтақада тинчлик ва барқарорликни ўрнатишни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Ёрлиқ