Франциянинг Ватанпарварлар партияси раиси: НАТО дунёни уччинчи уруш сари етакламоқда
(last modified Tue, 18 Jun 2024 08:08:44 GMT )
июн 18, 2024 13:08 Asia/Tashkent
  • Франциянинг Ватанпарварлар партияси раиси: НАТО дунёни уччинчи уруш сари етакламоқда
    Франциянинг Ватанпарварлар партияси раиси: НАТО дунёни уччинчи уруш сари етакламоқда

Франциянинг Патриот ва ё ўзи Ватанпарварлар партияси раиси Флориан Филлип европаликларни уйғонишга чақириб, НАТО дунёни уччинчи жаҳон уруши бошланишига ундамоқда деб огоҳлантирди.

Олдинроқ бўлиб ўтган Европарламент сайловларида  Европадаги ўнг партиялари хусусан бу партиянинг оммавий қўллаб-қувватлангани ортидан, энди улар Европанинг турли мамлакатлари хусусан Франциянинг сиёсий майдонларида кўпроқ қатнашмоқда. Бу партияларнинг аксарияти сепаратист ва Европа Иттифоқи ва НАТОдан чиқишини истайди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Франциянинг Ватанпарварлар  партияси раиси  “Filipat” расман Европа халқни уйғонишга  Парижни НАТО ва Европа Иттифоқидан чиқишга чақирди Франция йўқ бўлиб кетиш хавфи отсди ва агар биз ўзимиз  уйғонмасак, бу уйғониш келади, аммо бу янада шафқатсиз ва оғриқли бўлади деб қўшимча қилди.

У  Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифасида  Франция халқига йўллаган мурожаатида: келинг, француз сиёсий сиркини ва Франция президенти Эммануэл Макронни унутайлик. НАТО етакчилари баёнолари улар дунёни уччинчи жаҳон уруши сари олиб бораётганидан далолат бермоқда  деб ёзди.

Франциянинг ушбу партияси раисининг огоҳлантириши эса НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бу блок ядро иттифоқи эканлигини таъкидлаган пайтга тўғри келди.  Столтенберг деди: НАТО ядровий қуролга тайёргарлик кўриш учун маслаҳатлашув ўтказади. Бу масала тафсилотларига кирмасдан у ушбу ҳарибй ташкилотга аъзо давлатлар ядро қуролини тайёрлаш зарурати бўйича маслаҳатлашувларни бошлаганликларини маълум қилди.