Эрон АҚШнинг Кубага қарши аралашувчилик ҳаракатларини қоралади
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100896-Эрон_АҚШнинг_Кубага_қарши_аралашувчилик_ҳаракатларини_қоралади
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, АҚШнинг Кубага қарши аралашувчилик ҳаракатларини қоралади.
(last modified 2026-10-22T06:43:21+00:00 )
октябр 22, 2026 09:43 Asia/Tashkent
  • Эрон АҚШнинг Кубага қарши аралашувчилик ҳаракатларини қоралади

Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, АҚШнинг Кубага қарши аралашувчилик ҳаракатларини қоралади.

ParsToday хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида шундай дейилган:«Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Кубага қарши аралашувчилик ҳаракатларини, жумладан, ушбу мамлакатга қарши инсонпарварликка зид санкцияларни ҳамда Куба мансабдор шахслари ва арбобларига таҳдид қилиш ва уларни қўрқитишга уринишларни қоралайди. Шу муносабат билан Кубанинг собиқ президенти Рауль Кастрони ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорни жиноий ва ноқонуний ҳаракат деб ҳисоблайди ҳамда уни қатъий қоралайди.

Шубҳасиз, Куба халқига қарши 7 ўн йилдан ортиқ вақт давомида қўлланиб келинаётган санкциялар, босим ва қўрқитиш сиёсати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставини бузади ҳамда халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқларининг тамойиллари ва қоидаларига зиддир. АҚШ ҳукумати ушбу сиёсатнинг Куба халқи инсон ҳуқуқларига кўрсатган фожиали оқибатлари учун жавобгарликка тортилиши керак.

Эрон Ислом Республикаси АҚШнинг жиноий ҳаракатларига қарши Куба ҳукумати ва халқи билан ҳамжиҳатлигини билдириб, Куба миллий суверенитети, мустақиллиги ва халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш зарурлигини таъкидлайди».