феврал 06, 2024 17:10 Asia/Tashkent
  • Россия: Эрон билан Евроосиё Иттифоқи эркин савдо шартномаси ҳамкорликларни кучайтириш учун катта одимдир
    Россия: Эрон билан Евроосиё Иттифоқи эркин савдо шартномаси ҳамкорликларни кучайтириш учун катта одимдир

Россия ТИВ раҳбари ўринбосари ўз сўзларида Евроосиё Иттифоқининг Эрон Ислом республикаси билан эркин савдо тўғрисидиги битими томонарга ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва ҳамкорликларни кенгайтириш учун катта имкониятлар яратадиган катт қадамдир деб айтди.

ИРНА  ахборот агентлигинг хабар қилишича,  Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Панкин 2023 йилги  ўзгаришларга тўхталиб, жорий йилдаги ўзгаришларга назар ташласак, ўтган йилнинг декабрь ойида Санк-Петербург шаҳрида имзоланган, Эрон ва Евроосиё Иттифоқи ўртасида эркин савдо шартномасининг аҳамиятига эътибор бермаслик мумкин эмас деб изоҳлади.

Бу шартнома мамлакатларимиз учун ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар яратади деб  қўшимча қилди Александр Панкин.

Россия ТИВ раҳбари ўинбосари шунингдек, мазкур келишув Евроосиё иқтисодий Иттифоқнинг Эрон бозорига кириши учун янги ва янада қулай шарт-шароит беради ва бунинг эвазига Эрон товарлари, хусусан озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам ушбу иттифоқ аҳолиси учун мавжуд бўлади деб таъкидлади.

Бундан олодин Россия Бош вазири Михаил Мишустин ҳам  Евроосиё давлатлари Эрон билан эркин савдо битимининг кучга кириши учун зарур тартиб-қоидаларни имкон қадар тезроқ якунлаши керак деб айтганди.

Эслатиб ўтамиз Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги эркин савдо шартномаси ҳам 2023-йил 25-декабр куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бу иттифоққа аъзо  6 давлат расмийлари қатнашган йиғиишда имзоланганди.

Ёрлиқ