Ҳиндистон Чобаҳор порти келишуви ҳақидаги АҚШнинг санкция таҳдидларига жавоб қайтарди
(last modified Thu, 16 May 2024 08:50:26 GMT )
май 16, 2024 13:50 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон Чобаҳор порти келишуви ҳақидаги АҚШнинг санкция таҳдидларига жавоб қайтарди
    Ҳиндистон Чобаҳор порти келишуви ҳақидаги АҚШнинг санкция таҳдидларига жавоб қайтарди

АҚШнинг Деҳли ва Теҳроннинг Эрон жануби шарқидаги Чобаҳор портини ривожлантириш бўйича келишуви ҳақида санкция қўллаш таҳдидлари ва огоҳлантиришларига жавобан, Ҳиндистон ТИВ раҳбари Чобаҳор портини ривожлантириш бутун минтақа манфаатига хизмат қилишини маълум қилди.

Айтиш керакки 2016-йилда Ҳиндистон, Эрон Ислмо республикаси ва Афғонистон ўртасида " шимол-жануб" халқаро транспорт йўлагини ташкил қилиш бўйича  3 томонлама шартнома имзоланган бўлиб, унинг асосий йўналиши Ҳиндистон сармояси ҳисобига Эроннинг Чобаҳор портини ривожлантиришга қаратилгган.

Ню-Деҳли телеканали сайтнинг хабар қлишича, Ҳиндистон ТИВ раҳбари  Subramaniam Jaishenkar кеча АҚШнинг Теҳрон билан савдо келишуви ҳақида ўйлаётган ҳар қандай давлатга санкция жорий қиилиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантиришига жавобан Ҳиндистоннинг Чобаҳор лойиҳаси билан узоқ муддатли алоқаси борлиги ва бу борада Эрон билан узоқ муддатли шартнома имзолаганини ҳам эслатиб ўтди.

Эслатиб ўтаимз душанба куни, Ҳиндистон мамлакатининг Majdod World Ports компаниянинг Эроннинг жануби-шарқидаги Чобаҳор портининг Шаҳид Биҳиштий терминалини жиҳозлаш ва ишлатишга қатнашиш тўғрисидаги шартнома Эрон йўл ва шаҳарсозлик ва Ҳиндистон денгиз ва сув йўллари вазири иштирокида имзоланди.

Эрондаги Чобаҳор порти ўзининг стратегик жойлашуви ва Марказий Осиёнинг Афғонистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қиризистон ва Қозоғистон каби денгизга чиқиш имкони  бўлмаган мамлакатларнинг очиқ сув ҳавзаларига энг яқин чиқиши билан алоҳида аҳамиятга эгадир.