Нима учун Эрон ттранспорт соҳасида хорижий инвесторлар учун мақсад ҳисобланади?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98512-Нима_учун_Эрон_ттранспорт_соҳасида_хорижий_инвесторлар_учун_мақсад_ҳисобланади
Ривожланаётан инфратузилмаси ва стратегик жойлашув билан Эрон трансорт соҳасига халқаро инвестициялар учун манзилга айланди.
(last modified 2025-12-18T06:25:15+00:00 )
декабр 18, 2025 10:45 Asia/Tashkent
  • Нима учун Эрон ттранспорт соҳасида хорижий инвесторлар учун мақсад ҳисобланади?
    Нима учун Эрон ттранспорт соҳасида хорижий инвесторлар учун мақсад ҳисобланади?

Ривожланаётан инфратузилмаси ва стратегик жойлашув билан Эрон трансорт соҳасига халқаро инвестициялар учун манзилга айланди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  15 tта қўшни давлатга чиқиш имконияти ва " Янги ипак йўли" каби халқаро йўлакларда жойлашган Эрон транспорт инфратумасини ривожлантириш учун ноёб имконияти тақдим этади. Хабар қилинишича, Эрон инфратузилмаси лойиҳалари, жумладан, портлар, темир йўллар ва автомобил йўлларни ривожлантиришга 10 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб қилмоқда. Бу имконият йирик ички бозор /90 миллион киши/  ва 400 миллион кишидан ортиқ аҳолига эга минтақавий бозорларга чиқиш имконияти туфайли хорижий инвесторлар, айниқса, Европа ва Осиё мамлакатлари учун  жуда жозибадор. Асосий йўналишлардан бири портни ривожлантиришдир. Чобаҳор порти Марказий Осиё ва Ҳинд океанига кириш эшиги сифатида Ҳиндистоннинг сўнгги сармоялари (500 миллон доллардан ортиқ) билан минтақадаги транзит марказига айланди. Ушбу порт денгиз логистикаси ва контейнер терминаллари соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятини беради. Бундан ташқари, Бандар Аббос ва Шимолий Эронниннг Анзали каби портлари Европа  Кавказга экспорт қилиш учун эшикдир. Ушбу порларнинг эркин савдо зоналари хорижий инвесторлар учун 20 йиллик солиқ имитиёзлари ва 100 фоиз эгалик қилиш каби имтиёзларни тақдим этади.

Темир йўл соҳасида ҳам катта имкониятларга эга. Эрон мамлакати шунингдек, Хитой, Ҳиндистон ва Европани боғлайдиган Шимол-жануб ва Шарқ-Ғарб йўлакларга уланган темир йўл тармоғини қурмоқда. Теҳрон-Машҳад тезюрар линиялари ва Ироқ билан темир йўл алоқаси каби лойиҳалар хорижий муҳандислик ва қурилиш компаниялари учун имкониятлар яратди. Ушу лойиҳалар Эрон ҳукумати  томонидан қўллаб-қувватланади  ва "хорижий сармояларни рағбаташнтириш тўғрисида"ги қонун орқали инвестицияларнинг қайтарилиши кафолаланади. Эроннинг автомобил йўллар ва магистраллари ҳам юкларни қўшни давлатларга транзит қилишда қулайлик яратиш мақсадида ривожлантирилмоқда. Ушбу секторга, айниқса ақлли логистика техногияларга сармоя киритиш жуда фойдали бўлиши мумкин. Че эллик инвесторлар учун маҳаллий компаниялар билан ҳамкорлик  иқлши ва Эрон ҳукуматининг имитёзларидан фойдаланиш хавфни камайтиради.

*Ҳиндистон Марказий Осиё давлатларига Эроннинг Чобаҳор порти орқали савдо қилишни таклиф қилди