Стратегик мувозанат: Ҳиндистон АҚШ-Хитой рақобатининг ўртасида
https://parstoday.ir/uz/news/world-i98514-Стратегик_мувозанат_Ҳиндистон_АҚШ_Хитой_рақобатининг_ўртасида
“Стратегик мухторият" сиёсатини қабул қилиб, Ҳиндистон АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат кучайиб бораётган бир шароитда асосий ўйинчига айланди. Бу ёндашув Деҳлига Пекин билан иқтисодий алоқаларни ва Вашингтон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни сақлаб, минтақавий ва глобал муносабатларда нозик мувозанатга эришиш имконини беради.
(last modified 2025-12-20T06:27:09+00:00 )
декабр 20, 2025 11:07 Asia/Tashkent
  • Стратегик мувозанат: Ҳиндистон АҚШ-Хитой рақобатининг ўртасида
    Стратегик мувозанат: Ҳиндистон АҚШ-Хитой рақобатининг ўртасида

“Стратегик мухторият" сиёсатини қабул қилиб, Ҳиндистон АҚШ ва Хитой ўртасидаги рақобат кучайиб бораётган бир шароитда асосий ўйинчига айланди. Бу ёндашув Деҳлига Пекин билан иқтисодий алоқаларни ва Вашингтон билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни сақлаб, минтақавий ва глобал муносабатларда нозик мувозанатга эришиш имконини беради.

Геосиёсий рақобат кучайиб бораётган бир даврда Ҳиндистон "стратегик автономия" сиёсатини қабул қилиб, глобал тенгламаларда мувозантлаштирувчи рол ўйнайди.  1,4 миллиард аҳолига эга ва иқтисодиёти ўсиб бораётган мамлакат алқаро майдонда асосий ўйинчига айланди. Порс тудей сайтининг ИРНА ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича,  Деҳли ҳукумати Вашингтонга нисбатан икки томонлама ёндошади. Бир томондан  “Quad” каби хавфсизлик келишувларга қатнашиб, қўшма машғулотлар ўтказиб, АҚШ билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамласа, бошқа томондан Трамп даврининг савдо тазйиқларига чидаб ҳаракат мустақиллигни сақлаб қолади.

Ҳиндистон Хитой билан рақобатлашади ва ҳамкорлик қилади Ладаксдаги чегарадаги кескинликларга қарамай ўзаро товар айирбошаш 2024 йилда 127 миллиард долларга етган. Ҳиндистондан Хитойдан электрон компютерлар ва фармацевтика маҳсулотлари импортига қарамлигини оқилона бошқармоқда.

Эронга келсак, Ҳиндистон Шарқ ва Ғарб ўқи ўртасида мувозанатни сақлашга интилади. Эроннинг жануби-шариқдаги Чобаҳор порти лойиҳаси ушбу стратегянинг рамзи бўлиб, Афғонистон ва Марказий Осиёга Покистондан ўтмасдан чиқиш имконини беради. Бироқ, АҚШ санкциялари ушбу лойиҳани тўлиқ амалга оширишни қийинлаштирди.

Таҳилчиларнинг огоҳлантиришича бу нозик мувозанатни сақлаш катта дипломатик маҳорат талаб қилади. Ҳинистон ҳар қандай куч блоки билан тўлиқ мослашишдан қочиб, келажакдаги кўп қутбли тартибдаги мустақил ўйинчи сифатида ўз мавқкеини мустаҳкамлашда давом этиши керак.

*Нима учун Ҳиндистон АҚШ санкцияларга қарамай, Чобаҳор портини ривожлантиришга урғу беришда давом этмоқда?