Эроннинг «Дена» эсминеци Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам портига кирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98788-Эроннинг_Дена_эсминеци_Ҳиндистоннинг_Вишакхапатнам_портига_кирди
Эроннинг «Дена» эсминеци Халқаро «Милан 2026» ҳарбий-денгиз машқларида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам портига кирди.
(last modified 2026-02-21T08:44:49+00:00 )
феврал 21, 2026 09:37 Asia/Tashkent
  • Эроннинг «Дена» эсминеци Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам портига кирди
    Эроннинг «Дена» эсминеци Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам портига кирди

Эроннинг «Дена» эсминеци Халқаро «Милан 2026» ҳарбий-денгиз машқларида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам портига кирди.

Pars Today агентлиги хабар беришича, Эрон Ислом Республикаси армияси ҳарбий-денгиз кучларига тегишли бўлган «Дена» эсминеци «Милан 2026» халқаро машқларида иштирок этиш учун Ҳиндистоннинг Вишакхапатнам портига келиб тўхтади. Ушбу машқлар 18 февралдан 25 февралга қадар Бенгал қўлтиғи сувларида бўлиб ўтади ва унда 70 дан ортиқ давлат иштирок этади.

Милан машқлари ҳар икки йилда бир марта Ҳиндистон томонидан ушбу мамлакатнинг муҳим портларидан бирида ўтказилади. Ҳиндистон ҳарбий-денгиз кучлари маълумотига кўра, мазкур машқлардан кўзланган асосий мақсад ҳарбий-денгиз кучлари ўртасидаги профессионал алоқаларни мустаҳкамлаш, амалий тажриба алмашиш, майдондаги ҳамкорликни ривожлантириш ва денгиз хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

«Дена» эсминецининг ушбу халқаро тадбирда иштирок этиши Эрон Ислом Республикасининг денгиз дипломатиясини ривожлантириш ва минтақа ҳамда минтақадан ташқари давлатлар билан мудофаа ҳамкорлигини кенгайтириш сиёсати доирасида баҳоланмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарилган ушбу ҳарбий кема илғор жанговар қобилиятлар ва мудофаа тизимларига эга бўлиб, Эроннинг денгиз мудофаа саноати соҳасидаги ютуқлари рамзи ҳисобланади.

Эрон ва Россиянинг қўшма денгиз ҳарбий машқи