Эрон 116 нот тезликда ракета учирувчи сув ости кемасини қуриш технлогиясига эришди
-
Эрон 116 нот тезликда ракета учирувчи сув ости кемасини қуриш технлогиясига эришди
Эрон Ислом Инқилоб қўриқчилар корпуси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Эрон фавқулодда тезлиги 116 нот (соатига 215 километрга тенг) бўлган ракета учирувчи кема қуриш технлогиясини қўлга киритганини эълон қилди.
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ҳарбий денгиз кучлари қўмондони адмирал Алиризо Тангсирий чоршанба куни Форс Кўрфази миллий куни муносабати билан ўтказилган маросимда бу кучларнинг турли турдаги кемалар, ракеталар, учувчисиз учоқлар ва сув ости кемаларни ишлаб чиқаришга ўзини-ўзи етарли эжанлигини таъкидлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Адмирал Алиризо Тангсирий ўз сўзларида, 116 тотли фавқулодда тезликка эга ракета учириш кемаси техник ва махсус синовлардан муваффақиятли ўтиб, Форс Кўрфази сувларида ўз вазифаларни бажаришга тайёр деб изоҳлади.
Фоср Кўрфазининг аҳамиятини тушунтирар экан, адмирал Тангсирий уни ўзига хос аҳамиятига эканлигини ҳам тилга олиб, 1735 километр тўғридан-тўғри қирғоқ чизиғи ва 5800 километр ороллар билан бирга Эрон бу минатқада ўзига хос мавқега эга деб қўшимч аиқлди.
У сўзларининг бошқа қисмида, Форс Кўрфазининг иқтисодий аҳамиятини ҳам эслатиб, бу минтақа дунёнинг нефт ва газ экспортида жуда муҳим рол ўйнайди, минтақадаги газнинг 40 фоизи ва нефтнинг 62 фоизи Форс Кўрфазидан экспорт қилинади, деб баён этди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси ҳарбий -денгиз кучлари раиси Ҳурмуз бўғози орқали ҳар куни 80 дан ортиқ кемалар қатновига тўхталиб, ушбу муҳим сув йўли хавфсизлигини таъминлаш Ислом Инқилоби соқчилар корпуси кучларининг шарафларидан бири ҳисобланади. Ҳурмуз бўғозидаги хавфсизликнинг таъсири жаҳон иқтисодиётига кенг кўламли халқаро таъсир кўрсатади, шу боис унинг хавфсизлигини таъминлаш жуда муҳим деб таъкидлади.
Эронлик бу адмирал Форс Кўрфазида хорижликларнинг мавжудлиги хавфсизликка таҳдид эканлигини эслатиб, душманлар иккита даҳшатли мақсадни кўзламоқда, минтақада ноқонуний мавжудлик ва қурол сотиш. Бу мақсадлара эришиш учун улар сохта душманлар яратишга уринмоқда деб маълум қилди.
Эрон Форс Кўрфазида энг катта улушга эга давлат сифатида бу минтақа хавфсизлигини ўзи учун ҳаётий муҳим сифатида билади ва бу минтақада хорижий кучларнинг мавжудлигини ўз ва қўгнилари манфаатларига зид эканлигинин таъкидлайди деб аниқлик киритди адмирал Тангсирий.