Қозоғистон Эрон орқали очиқ сувга чиқади
-
Қозоғистон Эрон орқали очиқ сувга чиқади
Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва миллий иқтисодиёт вазири Эрон жанубидаги Бандар Аббос шаҳридаги Шаҳид Ражоий портига юк терминалини қуриш режасини эълон қилиб деди: ушбу лойиҳа Қозоғистоннинг Жанубий ва Жануб-Шарқий Осиё бозорларига экспортини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, хусусий сектор сармояси билан амалга оширади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Серик Жумангарин Қозоғистон парламенти икки палатасининг қўшма мажлиси чоғида шундай деди: Қозоғистон Эроннинг шаҳид Ражоий портида /Бандар Аббос/ 15 гектар майдонда юкларни тушириш, юклаш ва ташиш учун терминал қуришни режалаштирмоқда..
Ушбу терминал қозоқ товарларнинг кенг ассортиментини экспорт қилиш имконини беришини таъкидлаган Жумангарин ушбу лойиҳа мамлакатнинг Жанубий ва Жанубий -Шарқий Осиё бозорларига тўғридан-тўғри чиқишни осонлаштиради.
Қозоғистон Бш вазири ўринбосари шунингдек Туркманистон ва Эрон орқали темир йўл йўналиши мавжудлигини ҳам айтиб ўтиб, бу йўналиш Оқтау портидан бошланиб, Туркманистон ҳамда Атрак ва Сарахс чегара пунктларидан ўтиб, Форс Кўрфази ва Бандар Аббосга уланади.
Мазкур транспорт йўлаги Қозоғистонга Ҳиндистон, Шарқий Африка, Форс Кўрфази мамлакатлари ва Жануби-Шарқий Осиё бозорларига чиқиш имконини беради ва мазкур лойиҳани амалга оширишдан асосий мақсад ана шу имкониятларидан фойдаланишдан иборат.
Эрон жанубида Ҳурмуз бўғози ташқарисида жойлашган Чобаҳор портидан минтақавий савдо ва транспортни ривожлантиришда муҳим ва муқобил йўналишларидан бири сифатида фойдаланиш мумкин. Эрон ҳам Қозоғистоннинг Чобаҳор портидаги фаолияти учун шарт-шароитларни таъминашга тайёрлигини маълум қилди. Жанубий ва Жанубий -Шарқий Осиё бозорларига тўғридан-тўғри киришни таъминловчи порт деб аниқликк киритди Жумангарин.