Путин: Россия ва ХХР ҳамкорлиги халқаро тенгликни барқарорлаштирувчи асосий омилларидан биридир
Россия президенти Владимир Путин Москва ҳукуматининг Пекин билан алоқалари оппортунистик ва уччинчи давлатга қарши эмаслигини таъкидлаб, Россия ва Хитойнинг глобал масалаларда ҳамкорлиги халқаро майдонда тенгликни барқарорлаштирувчи асосий омиллардан биридир маълум қилди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин май ойи аввалида 5 -чи муддат президентлик қасамёдонини қабул қилгач бугун илк хорижий сафари билан ХХРга борди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Путинг Хитой раҳбари Си Цзин Пин билан учрашувида, Россия ва Хитой ўртасидаги барча тўловларниннг қарйиб 90 фоизини рубл ва юанга амалга оширилаётганини айтиб, миллий валютадан фойдаланиш Россия ва Хитой иқтисодиётига фойда келтиради деб қўшимча қилди.
Россия президенти Хитой раҳбари Си Цзинпинга қилган мурожатиида сўнгги 5 йил ичида Россия ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш корона пандемияси оқибатлари ва икки томонлама алоқаларининг ривожланишини секинлаштиришга қаратилган баъзи уринишларга қарамай ортиб бораётганини эслатди.
ХХР раҳбари Си Цзинпин ҳам Пекин ҳукуматининг Москва билан муносабатларини беқарор халқаро муҳит синовларига қарши буюк давлатлар ўртасидаги алоқалар мезонига айланганини таъкидлади.
Москва ва Пекин ҳукумталари ҳар доимгидек бир-бирига ишонади ва яхши қўшни, ишончли шерик ва дўст бўлиш ниятида, ҳамда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва қайта тиклашдан ташқари , тенглик ва халқаро адолатни ҳимоя қилишга интилмоқда деб қайд этди ХХР раҳбари.