май 16, 2024 16:41 Asia/Tashkent
  • Эронлик аёллар ихтироларда пешқадамлик қилмоқда
    Эронлик аёллар ихтироларда пешқадамлик қилмоқда

Дунёда ихтирочи эркак ва аёл ўртасида ҳали ҳам катта тафовут мавжуд бўлса-да, аммо кўрсаткичлар эронлик аёлларнинг ушбу бўшлиқни тўлдириш борасидаги саъй-ҳаракатлари тезроқ кетаётганидан далолат бермоқда.

Интелектуал мулкни бошқариш маркази директори хоним Митро Аминлу ўз сўзларида илмий масалалар ўринбосралигида  Эрода рўйхатга олинган ихтиролар бўйича  олиб борилган тадқиқотларга асосланиб, сўнгги 5 йилда Эронда аёлларнинг ихтилолардаги иштироки 5 фоизга ошганини кўрсатмоқда. Бу маълумотлар 2022- йилда тахминан 26 фоизни ташкил этганди ва бу эса жаҳон ўртача кўрсаткичидан 10 фоизга кўпдир. 2021-йилда бу кўрсаткич бир йил аввал 24 фоизни ташкил этган бўлиб бу бир йил ичида тахминан икки фоизга ошганинининг далилидир. Айни пайтда дунёда ўртача ҳисобда ихтиро ҳужжжатлар асосида ихтирочи аёлларнинг улуши тахминан 14 фоизни ташкил қилади ва етакчи мамклакатларда бу кўрсаткич 18 фоизга ҳам етмайди деб таъкидлади.

Бошқа сўз билан айтганда Эронда ҳар 4 эркак ихтирочига битта аёл ихтирочи тўғри келади бу эса глобал миқёсдаги 6 га биттага нисбатан солиштиришда сезиларлидир. Эронда Ислом Инқилоби ғалабасидан сўнг эронлик аёллар ва қизларнинг илмий соҳаларда иштирок этишлари учун яратилган инфратузилма ва имкониятлар уларнинг ихтироларда етакичлик қилишлари учун аста -секин замин яратди. Ҳозирда Эронда  талабаларнинг  50 фоиздан ортиғи, ходимларнинг 40 фоизи, университет професор-ўқитувчиларнинг 33 фоизи ва докторантура битирувчиларнинг 50 фоизга яқин аёллардир. Қолаверса, Ислом Инқилоби ғалабасидан сўнг, Эронда 9500 дан ортиқ аёл муаллиф ва 840 нафар аёл ношир фаолият юритмоқда.

Эронлик аёл

 

Forbes маълумотларига биноан, Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонгани ва Эрон билан мухолифат ва душманлик кучайиши билан турли соҳалаода рақобатбардошлик қобилиятини ошириш ва бир неча бор турли санкцияларга учраган мамлакат эҳтиёжларини қондириш учун бу мамлакат таълим тизимини эркин қилди. Бу эса шаҳар ва қишлоқларда кўплаб давлат университетларнинг ташкил этилишига олиб келди ва бу эронлик аёллар ва қизлар учун юқори даражадаги таълимни янада қулайроқ қилди ва натижада аёллар турли  соҳаларда катта ўзгаришларга ёрдам берди.

Шубҳасиз ҳар қандай жамиятнинг ривожланиши ўша жамиятнинг барча аъзоларининг қобилияти ва иштирокига боғлиқ. ислом жамиятида турли соҳаларда аёлларнинг имкониятларини нафақат барқарор ривожланиишга эришиш учун муҳим ёндашув, балки ривожланишни ўз мақсади сифатида ҳам кўрилади.

Ҳар бир мамлакатда " ривожланиш ва ўсиш ва инновация" ни баҳолашнинг асосий кўрсаткичларидан бири ихтиролар миқдори эканлигини ҳисобга олган ҳолда, хотин-қизларнинг ушбу соҳадаги ҳиссаси мазкур соҳадаги гендер мувозанатини мониторинг қилиш  кўрстакичларидан бири ҳисобланади. Бироқ Ғарб мамлакатларидаа аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўича йўлга қўйилган кенг тарғибот-ташвиқотга қарамай, аёлларнинг илмий соҳаларда хусусан ихтиролаш соҳасидаги ҳиссаси ва мавқеи уналик катта  эмас.

20- асрнинг охирида рўйхатга олинган барча ғояларнинг атиги 10 фоизи аёлларга тегишли бўлиб ҳозирда дунй  тадқиқотларини 30 фоизидан камроғи аёллардир.

Бу эса жаҳон ҳамжамиятга илм-фан ва технология соҳаларда аёллар ва қизларнинг мавжудлиги муҳимлигини эслатиш ва аёлларнинг фан соҳаларида фаол иштирок этишига майдонларни таъминлаш учун БМТ Бош Ассамблеяси томонидан  2015-йилдан бошлаб аёллар ва қизларнинг илмий соҳаларидаги фаоллигини ошириш, аёллар ва қизларнинг илм-фандаги имкониятларини кенгайтириш мақсадида 11-феврални " Халқаро фандаги аёллар ва қизлар " куни деб номланишига сабаб бўлди.

Аммо Европа ихтирофлар ижораиснинг  (EPO) "Ихтироларни ишлаб чиқаришда аёлларнинг иштироки" сарлавҳаси остидаги ўрганишлар 1979 йилдан 2019 йилгача ушбу иттифоққа аъзо 38 та давлатда аёланинг ихтирога бўлган талабномалари 13/2  /ўн уч ва ўндан икки/ бўлганини кўрсатади. Ҳисоб -китобларга биноан ҳозирги ўсиш суръати билан 2070 йилгача бу гендер бўшлиқни ва эркак ва аёл ихтирочиларнинг тенг улушини тўлдириш мумкин бўлайди.Аммо эронлик аёлларнинг ихтиролардаги улушини ошириш жараёни келгуси йилларда тезлаштирилган жараён билан давом этишига умидларни ўйғотди.

Ёрлиқ