Эрон билан урушдан кейин Исроил; хавфсизлик, бойлар учун ҳашаматдир
-
Эрон билан урушдан кейин Исроил; хавфсизлик, бойлар учун ҳашаматдир
Эрон билан уруш янги бозорни яратди; хавфсиз уйлар ва хоналар энди олтин каби сотилади ва хавфсизлик Исроилнинг бадавлат синфининг энг ҳашаматли активига айланди.
Яқинда Исроил ва Эрон ўртасида бўлиб ўтган урушда босиб олинган ҳудудларда мисли кўрилмаган манзаралар кузатилди. Форс ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, вайрон қилинган бинолар ва миллионлаб одамлар ҳамма учун жой бўлмаган бошпаналарга қочиб кетишди. Иброний ОАВлари хабарига кўра, Эрон билан уруш пайтида бошпана ёпилган, баъзилар ирқий камситиш , баъзилари эса расмийларининг бепарволиги туфайли.
Энди урушнинг янги босқичи кутган Бинямин Нетаняҳу ҳукумати кварталларида "хавфсиз хоналари" ишлаб чиқмоқда ва стандартлаштирмоқда ва бунинг учун янги маблағ ажратган. Аммо асосий савол қолмоқда: бетон ва пўлат доим таҳдид остида бўлган режимга доимий хавфсизлик ҳисси ярата оладими? Ёки бу хоналар ракеталар ва сиреналарнинг доимий қўрқувини йўқотмасдан, яшаш нархини оширадиган ва тенгсизликни чуқурлаштирадиган зарҳал қафасларга айланадими?
Жамият бошпанасидан ҳашаматли нарсага қадар
Исроил дунёдаги энг мураккаб ҳаво мудофаа тармоқларидан бирига эга, аммо босиб олинган ҳудудларда " уй бошпанаси" тушунчаси 1969 йилда. Қурилиш кодекси биноларда коммунал бошпаналарни қуришни талаб қилган пайтидан бошланади. Кейинги 10 йилликларда, ҳар бир янги уруш ва таҳдид билан бу талаб 1991 йилда Ироқнинг Тел-авивга ракета ҳужумидан кейин, қирувчилардан ҳарир хонадонда " хавфсиз хона" қуришни талаб қилувчи қонун қабул қилинмагунчиа кенгайди. Урушлар ва ракета таҳдидларнинг кучайиши билан, айниқса, Ғазо уруши ва Эрон билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан кейин, хавфсиз хоналар яна диққат марказига тушди ва ҳатто, "оила хавфсизлиги" нинг рамзига айланди.
Аммо статистик маълумотларга кўра, 2024-йил охирига келиб, Исроил режими уйларнинг атиги 56 фоиз бундай хонага эга бўлади ва бу асосан, яҳудий ва бой ҳудудларда, эски ёки араб аҳоли пунктларида эмас.
Уй-жой бозори ракеталар соясида
Хавфсиз хонанинг мавжудлиги ҳозирда Исроилда уй-жой нархининг энг муҳим омилидир Бу хонали уйлар, уларсиз шунга ўхшаш уйларга қараганда 20-30 фоизга қимматроқ сотилади. Ижара бозорида ҳам сезиларли фарқ мавжуд. Мисол учун , босиб олинган Қуддусда хавфсиз хонали квартиранинг ойлик ижраси тахминан 8000 шекелни ташкил қилади. Шунга ўхшаш бирлик усиз тахминан 5000 шекел туради. Ушбу хоналарни қўшиш қурилиш нархини тахминан 12-15 фоизга оширади. Дастлабки шубҳаларга қарамай,Тел-авив ва Ҳайфога ракеталарниннг кенг миқёсда отилганидан сўнг бу турдаги бирликларга талаб икки баравар ошди. Натижада, " уйни мустаҳкамлаш" баъзилар " қўрқув савдоси" деб атаётан фойдали саноатга айланди.
Хавфсизлик бўйича синфларга бўлиниш
7 октябрдаги ҳужумдан бир неча ой олдин Бинямин Нетаняҳу режими хавфсиз хоналарни қуриш билан боғлиқ субсидиялар ва кредитлар учун бюджетни қисқартирди. Ушбу қарор хавфсизлик бўшлиқларини чуқурлаширди. Араб ва бадавий фуқароар яшайдиган Негев чўли каби ҳудудларда жамоат бошпаналари деярли йўқ. Шимолда кўплаб шаҳарлар ҳам ракета ҳужумларга қарши ҳимоясиз. 1992 йилдан бери барча янги биноларда хавфсиз хоналар мажбурий бўлганига қарамай, эски уйлар ҳимоясиз қолмоқда. Расмий маълумотларга кўра, исроилликларнинг тахминан 28 фоизи ҳали ҳам бошпана олиш имконига эга эмас. Бу шуни кўрсатадики, ҳатто " энг хавфсиз армия" бор деб даъво қиладиган режим ичида ҳам хавфсизлик синфий имтиёзга айланган
Оммавий психоз ва сокин қулаш
2024 йилги янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Ғазо уруши ва Эрон билан тўғридан-тўғри тўқнашувдан кейин исроилликлар орасида тушкунлик ва хавотирлик даражаси икки баравар ошган. Одамларнинг тахминан 30 фоизи травмадан кейинги стресс бузилиши ва 40 фоиздан ортиғи депрессияга эга. Исроил руҳий саломталик тизими ҳам жавоб бера олмайди. Шимолий ва жанубий Исроилнинг кўплаб аҳолиси кўчиб кетган, Исроилнинг ички кўчирилган аҳолиси эса ярим миллионга етган.
Ниҳоят, бомбардимон остида ҳаётни бошдан кечирган ҳар бир киши, " хавфсизлик" алоҳида шамоллатиш ёки бетон деворларни англатмаслигини билади. Хавфсизлик адолатнинг яна бир номидир Аммо фаластинликлар, бу ернинг асл эгалари ҳақиқатни яхшироқ билишади, қўрқув ва ишончсизликка жавоб кўпроқ бошпана қуриш эмас, қамалнинг тугаши ва ишғолнинг тугаши. Фаластин заминидан ишғол олиб ташланган ва ер ўз эгаларига қайтадиган кун ҳеч кимга темир эшиклар ва бетон пана керак бўлмайди., чунки чинамкам тинчликни пулга сотиб бўлмайди, уни бетон ва темир билан қуриш ҳам мумкин эмас. Тинчлик-эркинлик мевасидир.