Нега Ҳазрат Маҳдий /ажж/ инсоният учун умид рамзи ҳисобланади?
-
Нега Ҳазрат Маҳдий /ажж/ инсоният учун умид рамзи ҳисобланади?
Маҳдавият тафаккурининг заминида аниқ ва далда берувчи хабар ётади: бу умид фақат мусулмонларга хос эмас, балки кўплаб инсоний дин ва маданиятлари эътиқодларида кўринади.
Адолатсизлик, камситиш ва зулмга тўла дунёда инсоният нажот ва тинчлик топиш йўлини изламоқда. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ҳазрат Маҳдий /ажж/ нинг келиш мўминлар учун умид ойнасини очади. Бу кутиш узоқ орзу ёки эмас, аксинча бу чуқур ва илдиз ортган эътиқоддир. Умидга эга бўлиш бугунги машаққат ва муаммоларга қарамай, эртанги ёруқлик йўлда эканлигига ишонишдир. Эртага ваъда қилинган нажоткорнинг келиши билан қоронғу ва золим дунё адолат , меҳр ва тинчликка тўла дунёга айланади. Бундай умид инсон руҳини бардавом этиб қалбларга ҳаракатга , интилишга ундайди.
Имом Маҳдий /ажж/ нинг чиқиши зулм, фасод аодатсизликнинг тугаши бутун дунёда ҳақиқий ва илоҳий адолат қарор топадиган даврнинг бошланиши демакдир. Ислом нуқтаи назаридан адолат фақат реусурсларни тенг тақсимлаш эмас, маънавий ижтимоий ,иқтисодий ва сиёсий адолатни ҳам ўз ичига олади. Маҳҳдавий ҳукуматда ҳеч ким зулмга учрамайди, барча инсонларнинг ҳуқуқари ҳурмат қилинади.Кўпгина ривоятларда Имом замоннинг зоҳир бўлган даври ҳақида сўз юритилган. Маҳкумлар ҳақ-ҳууқуқини оладиган, золимлар четга чиқадиган, инсонпарвар, ахлоқий маънавияти жамият шакланадиган давр.
Индивидал нуқтаи назардан қараганда, Имом Замоннинг зоҳир бўлишига эътиқод инсонни сабр-тоқати, чидамли одоблироқ қилади. Қайта пайдо бўлишини кутган инсон ўз ҳаётними диний қва ахлоқий қадриятлар асосида қуришга ҳаракат қилади. Зулм ва бузуқликдан сақлайди. Ижтимоий нуқтаи назаридан, бу умид ислоҳотчи ва адолатга интилиш ҳаракатларини илҳомлантиради. Маҳдий /ажж/нинг келишга ишонганлар ўзларини фасод ва адолатсизликка қарши курашда масъул деб биладилар, покиза ва адолатли жамият қуришга интиладилар.