Маҳдавийлик |Охирзамонда ваъда қилинганнинг зуҳур топиши/ илоҳий динлар издошларини боғлаш нуқтаси
(last modified Mon, 17 Mar 2025 10:51:15 GMT )
март 17, 2025 15:51 Asia/Tashkent
  • Маҳдавийлик |Охирзамонда ваъда қилинганнинг зуҳур топиши/ илоҳий динлар издошларини боғлаш нуқтаси
    Маҳдавийлик |Охирзамонда ваъда қилинганнинг зуҳур топиши/ илоҳий динлар издошларини боғлаш нуқтаси

Эроннинг Зоҳидон вилояти имом жумаси ўз сўзларида барча илоҳий динлар охирзамоннинг ваъда қилинган кўриниши ва глобал адолат ҳукмронлигининг барпо этиши ҳақида хушхабар берганлар, деб айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эроннинг Зоҳидон вилоят Имом жумаси Оятулллоҳ Мустафо Маҳомий  яқинда сўзлаган нутқида, барча илоҳий динлар охирзамоннинг ваъда қилинган кўриниши ва глобал адолат ҳукмронлигинг ўрнатилиши ҳақида хабар берган ва бу умумий эътиқод турли динлар издошларининг бирлиги учун мустаҳкам алоқа нуқтаси бўлиши мумкин деб айтди.

Зоҳидон Имом жумаси шунингдек зўравон кучларининг диний эътиқодларни заифлаштиришга қаратилган ҳаракатларига тўхталиб, такаббурлик ва зўравон қудратлар динни ижтимоий ҳаёт майдонидан олиб ташлашга уринмоқда. Улар ўз атеизмини ёйишга интилишади ёки динни индивидуал муносабатлар билан чеклашни исташади деб маълум қилди. Бу руҳоний  конфессиялараро ҳамкорлик зарурлигига урғу бериб, душман ҳужумларига қарши тура олишимиз учун диндорларнинг бирлашган жабҳасини шакллантиишиимз зарур. Аммо афсуски динлараро алоқалар ва ҳаттоки исломий динлараро алоқалар ҳамон етарли даражада кучли эмас ва бу алоқаларни мустаҳкамлаш учун кўпроқ ҳаракат қилиш керак деб изоҳлади.

Уйғониш ва тушуниш; Маҳдавийлик билан танишиш даврда Имом Замон /ажж/ билан алоқа калитлари 

Маҳдавийлик илмининг эксперт профессорлардан бири Заҳро Исмоилзода, Эроннинг Исфаҳон вилоятидаги Хумайнийшаҳр шаҳридаги Фотимия илмий ҳавзаси семинарияси профессор-ўқитувчилари мубаллиғлари ва битирувичлари ўртасида маданиятни таништириш курсининг уччинчи йиғилишида сўзлаган нутқида, илоҳий илмнинг инсон ҳаётида зарурлигига урғу бериб, бу соҳадаги ечимларни яъни уйғониш ва ғафлатдан узоқ туриш, фаҳм-фаросат ва тўғрини нотўғридан ажрата олиш,  Имом Замон/ажж/  билан боғлаш билан каби ечимларни баён қилди.

У Имом Замон /ажж/ учун Хуршид Тобон ибораси фойдалаилганига тўхталиб пайғамбарнинг у ҳазрат борлигидан баҳрамнад бўлиш учун қалбнинг хоҳиши ва иштиёқи зарур  эканлигини таъкидланганлигини баён этди.