Эрон президенти: АҚШ ва Европа садоқатини исботлаб, Эрон ишончини қозониши керак
-
Эрон президенти: АҚШ ва Европа садоқатини исботлаб, Эрон ишончини қозониши керак
Эрон президенти чоршанба куни франциялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида ўзининг ҳалоллиги ва содиқлигини исботбаш ва ишончни мустаҳкамлаши Эрон эмас, балки АҚШ ва Европа ўз ҳаллолигини исботлаш орқали Эрон Ислом Республикаси ишончини қозонишин керак, деб айтди.
Порс тудей сайтининг хабар беришича, Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали мулоқотида француз ҳамкасбининг АҚШ билан музокаралар ҳақидаги баёнотларига жавобан, Теҳроннинг Вашингтон билан музокаралари тарихига тўхталиб Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари фатвоси ҳамда хавфсизлик ва мудофаа доктринаси доирасидан келиб чиққан ҳеч қандай йўл билан ядро қуролига эга бўлишга интилмаслигини бир неча бор таъкидлаган, лекин афсуски биз Эроннинг бир тарафдан ғаразли талабга асосланиб ядровий қурол яратишга уриниш деган ёлғон баҳона билан тобора кучайиб бораётган босим ва санкцияларга дучор бўлмоқдамиз, деб эълон қилди
Эроннинг принсипиал ёндашуви қуйидагича, тушунмовчиликларни мантиқ ва мулоқот орқали ҳал қилиш мумкин бўлган жойда куч ишлатиш ва таҳдид қилиш нафақат муаммони ҳал қилмайди, балки келишмовчилик ва бўлинишларни ҳам кучайтиради, деб изоҳлади. Пизишкиён.
У шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ҳамиша мулоқот ва ҳамкорликни олқишлаб келган, аммо бугун айнан бошқа томон ишончни мустаҳкамлаш чораси сифатида Эроннинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва ўз ҳадидан ошиб кетишга уринмаслиги керак, деб қайд этди.
Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам ушбу телефон нуқтида Эрон президентига баъзи тўсиқларни бартараф этиш ва олдинги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш учун амалий қадамлар қўйгани учун миннатдорчилик билдирди. Макрон ўз сўзларида Эрон ва Ғарб давлатлари ўртасида аниқ хулосага келиши учун униннг музокара асосиини яатиш устида иш олиб боришини таъкидлар экан, келишувга эришишимиз ва санкцияларни бекор қилган ҳолда ўзаро муносабатларини яхшилаш ва кенгайтиришимиз учун ўзаро муносабарларимиз ва муоммоларимиз шаффофлик ва ишонч ҳосил қилишда давом этиши мумкин, деб қўшимча қилди.