Франция президенти Эроннинг очиқ огоҳлантиришидан кейин ўз фикридан қайтди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i99504-Франция_президенти_Эроннинг_очиқ_огоҳлантиришидан_кейин_ўз_фикридан_қайтди
Эроннинг Франция ва Британия қўшинларининг Ҳурмуз бўғозида киритилишига "қаъий ва зудлик билан жавоб бериши" ҳақидаги огоҳлантириши ортидан Эммануэл Макрон, Франция бу бўғозга ҳарбий кемалар юборишни ҳеч қачон ўйламаган, деб айтди.
(last modified 2026-05-12T14:12:14+00:00 )
май 12, 2026 14:32 Asia/Tashkent
  • Франция президенти Эроннинг очиқ огоҳлантиришидан кейин ўз фикридан қайтди

Эроннинг Франция ва Британия қўшинларининг Ҳурмуз бўғозида киритилишига "қаъий ва зудлик билан жавоб бериши" ҳақидаги огоҳлантириши ортидан Эммануэл Макрон, Франция бу бўғозга ҳарбий кемалар юборишни ҳеч қачон ўйламаган, деб айтди.

Порс тудкей сайтининг хабар қилишича Франция президенти ўз мамлакатининг АҚШнинг Ҳурмуз бўғози бўйича режасида иштирок этиши ҳақидаги тахминларни рад этган ва Париж бу позициясига " содиқ " эканлигини таъкидллаган.

Эммануэл Макрон деди: сизни ишонтириб айтаманки, Франция ҳеч қачон Ҳурмуз бўғозига ҳарбий денгиз кучларини жойлаштириш ҳақида ўйламаган, аксинча, Эрон билан мувофиқлаштирилган хавфсизлик миссиясини назарга тутган.

Аввалроқ Макрон Париж " урушда иштирок этмагани" ва бўғозни очиш бўйича ҳарбий амалиётларда қатнашмаслигини ҳам таъкидлаган эди.

Эрон ТИВ раҳбари ҳуқуқий ва халқаро ишлар бўйича ўринбосарри Х ижтимоий тармоғидаги хабарида Франция ва  Британиянинг ўз кемаларини  минтақага жўнатиш қарори ҳақидаги хабарига жавобан шундай ёзган эди: Ҳурмуз бўғози атрофида кема ташишни ҳимоя қилиш баҳонасида минтақадан ташқари эсминенсларни жойлаштириш инқирозининг кучайиши, муҳим сув йўлни ҳарбийлаштириш ва минтақадаги хавфсизликнинг асл илдизини яширишга уринишдан бошқа нарса эмас.

Козим Ғарибободийнинг таъкидлашича, Франция ва Британия кемалари ёки бошқа ҳар қандай давлатнинг Ҳурмуз бўғозида бўлишига Эрон Ислом респубилкаси қуролли кучлари томонидан "ҳал қилувчи ва зудлик билан жавоб" берилади.