БМТнинг ҳайратналарли ҳисоботи/ Ғазода геноцид давом этмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98196-БМТнинг_ҳайратналарли_ҳисоботи_Ғазода_геноцид_давом_этмоқда
БМТ Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши геноцид давом этаётганини эълон қилди.
(last modified 2025-11-06T12:28:19+00:00 )
ноябр 06, 2025 16:38 Asia/Tashkent
  • БМТнинг ҳайратналарли ҳисоботи/ Ғазода геноцид давом этмоқда
    БМТнинг ҳайратналарли ҳисоботи/ Ғазода геноцид давом этмоқда

БМТ Ғазо бўлгасида фаластинликларга қарши геноцид давом этаётганини эълон қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, БМТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърўзачиси Франческа Албанезе томонидан эълон қилинган сўнгги  ҳисоботида, Ғазодаги гуманитар вазият " очиқ геноцид " сифатида таърифлаган. Унга кўра, Исроил режими ўт очишни тўхтатиш келишувига эътибор бермай, Фаластин халқини ўлдириш, кўчириш ва очликдан ўлдиришда давом этмоқда. Ҳисобот нафақат ҳужумларнинг ҳарбий ўлчовларига ишора қилади, балки жинсий зўравонликдан фойдаланиш, тиббиёт муассасаларини вайрон қилиш ва минглаб фаластинликларнинг қамоққа олинишини ҳам кўриб чиқади. Албанезе , сулҳ эълон қилинганидан бери, 200 дан ортиқ фаластинлик шаҳид бўлганини, бу эса Исроил режимининг халқаро келишувларга эътибор бермаслигини кўрсатганини билдирди. У шунингдек Исроилни қўллаб-қувватлаётган давлатларни бу геноцидга шерик сифатида билди ва бу режимга қурол-яроқ ва сиёсий ёрдам берганликлари учун жавобгарликка ортилишини талаб қилди.

Ҳисоботнинг яна бир қисмида тибибёт муассасалари ва касалхлоналарининг атайлаб вайрон қилингани қайд этилган. Мисол учун, Ал-Басма касалхонасининг туғруқ бўлимига тўғридан-тўғри ҳужум минглаб фаластинлик ҳомиланинг йўқ қлинишига олиб келди. Халқаро кузатувчилар томонидан Фаластин авлодининг давом этишини олдини олишга уруниш сифаати талқин қилган ҳужум.

Бу жиноятардан ташқари Исроил режими қамоқоналарида ҳамон 10 мингдан ортиқ фаластинлик сақланмоқда, ҳолбуки исроиллик маҳбуслар уйларига қайтишган. Маҳбусларга  нисбатан бундай очиқ-ойдин камситиш БМТ уни тўхтатишга чақирган апартеид тизимининг бир қисмидир. Бундан ташқари у Исроил режимининг фаластинликларга нисбатан муомаласи ҳақида деди: Исроил жинсий зўравонликдан фаластинликларни қўрқитиш ва қийноқларга солиш учун қурол сифатида фойдаланмоқда.

Бу эса БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш яна бир бор оташкесмга риоя қилиш ва ишғолни тугатиш ва Фаластин халқининг ўз тақдирини ўзи белгиллаш ҳуқуқини амалга ошириш учун сиёсий йўл яратиш зарурлигини таъкидлаган пайтга тўғри келмоқда.