декабр 26, 2023 13:50 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: Эрон мамлакати Евроосиёнинг Ғарбий ва жанубий Осиёга чиқишининг калити ҳисобланади
    Владимир Путин: Эрон мамлакати Евроосиёнинг Ғарбий ва жанубий Осиёга чиқишининг калити ҳисобланади

Россия федерацияси президенти, Евроосиё Иттифоқига аъзо давлатлар етакчилари Эрон билан эркин савдо шартномаларини имзолагангани билан табриклаб, Эрон Ислом Республикаси Евроосиё бозорлари билан Ғарбий ва Жанубий Осиё мамлакатлар ўртаидаги жанубий савдо йўлининг асосий йўналиши ҳисобланади деб изоҳлади.

Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  кеча Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгашининг Санкт-Петербургадаги  йиғилишида Эрон билан муносабатларнинг мустаҳкамлаши иттифоққа аъзо барча  давлатлар ва бу мамлакат  учун жуда кўп очиқ манфаат келтиради деб қўшимча қилди.

Путин ўз сўзларида, Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги эркин савдо битими ушбу шартномага аъзо бўлган мамлакатлар парламентлари томонидан тезроқ тасдиқланланишига умид билдирди.

У сўзларининг бошқа қисмида,  кеча имзоланган шарнома асосида  Евроосиё Иттифоқига аъзо мамлакатлар  ва Эрон Ислом респукбликаси ўртасидаги жорий савдо ҳажмининг 90 фоизидан ортиғини ташкил этувчи маҳсулотларининг  85 фоиздан ортиғига тариф имтиёзлари берилади деб маълум қилди.

У шунингдек эркин савдо келишуви амалга оширилган Евроосиё иқтисодий иттифоқида ишлаб чиқарилгани деярли барча товарлар Эроннинг 90 миллион кишилик йирик бозорига божхона тўловларисиз кириши мумкин деб қўшимча қилди Путин.

Путин ўз нутқида, Эрон билан савдо-сотиқни либеларлаштириш шимол-жануб халқаро йўлаги каби транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш учун яхши туртки бериши  ва бу мамлакатлар ўртасидаа илмий ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш сайёҳлар ва делегациялар алмашинувин учун янги имкониятлар яратади деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ