Исломободда Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Покистон президенти Асиф Али Зардорий томонидан қабул қилинди.
Спутник сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Телеграмм каналида, “Покистон президенти Асиф Али Зардорий Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан ғоят мамнунмиз. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон-Покистон алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз”, - деб ёзади.
Учрашув кун тартибида Ўзбекистон ва Покистон ўртаисда иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик рағбатлантирилади.