Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Sun, 08 Jun 2025 10:54:59 GMT )
июн 08, 2025 15:54 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди
    Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири билан телефон орқали суҳбатлашди

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси бош вазири Шаҳбоз Шариф билан телефон орқали суҳбатлашди

Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб, Спутник свайтининг хабар қилишича, мулоқотда Ўзбекистон ва Покистон етакчилари Қурбон ҳайити - Ийд ал-Адҳо муносабати билан бир-бирини самимий табриклашди. Шунингдек, стратегик шериклик мустаҳкамланиб бораётгани, турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди.

Мулоқотда қуйидагилар қайд этилди:

Ўзаро савдо ва юк ташишлар ҳажми сезиларли ортмоқда, тўғридан-тўғри авиақатновлар кўпаймоқда;

Фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, логистика ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилмоқда;

Лаҳор ва Карачида савдо уйлари ташкил этилган;

Жорий йилга режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва бизнес форумини самарали ўтказиш муҳим.

Қолаверса, Ўзбекистон ва Покистон етакчилари минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқишди.