май 08, 2024 12:19 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди
    Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Венгрия қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади..

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашувида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик кун тартиби янада бойиб бораётганини мамнуният билан қайд этамиз. Бугун бўлиб ўтган учрашувимизда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларимизни янада фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдик”,

Томонлар қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда вазирликлар ўртасида ҳамкорлик ҳужжатларини имзолашди.

Имзоланган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури.

Ёрлиқ