Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sun, 12 May 2024 09:23:36 GMT )
май 12, 2024 14:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 7 -14 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва Венгрия ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Ўзбекистон ТИВ раҳбари Покистон Бош вазири ва ТИВ раҳбари билан учрашди

 

  • Москвада Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Исломободда Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди

 

  • Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКО рўйхатига киритилди

 

  • Жаҳон банки: Ўзбекистонда иқтисодий тенгсизлик сезиларли даражада ошди

***

Ўзбекистон ва Венгрия қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ҳамкорлик қилади..

Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто билан учрашувида Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларни янада фаоллаштириш йўллари муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик кун тартиби янада бойиб бораётганини мамнуният билан қайд этамиз. Бугун бўлиб ўтган учрашувимизда икки ва кўп томонлама ҳамкорлик, қатор соҳалардаги алоқаларимизни янада фаоллаштириш йўлларини муҳокама қилдик”,

Томонлар қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳамда вазирликлар ўртасида ҳамкорлик ҳужжатларини имзолашди.

Имзоланган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ўртасида 2024-2026 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури.

**

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ва Покистон Бош вазири

 

Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация кеча Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан қабул қилинди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотига асосан,  вазир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди. 

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, икки томонлама ва минтақавий алоқаларнинг улкан истиқболлари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги мулоқот юзасидан фикр алмашилди. 

Иқтисодий, инвестициявий, парламентлараро, маданий ва икки халқлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга қаратилган ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик қайд этилди.

**

Мирзиёев ва Путин

 

Кеча Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, 

Ўзбекистон ва Россия президентлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, шу жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Эслатамиз, Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москвага сафар қилди  Мирзиёев  кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг юбилей саммитида қатнашди ва қатор таклифларни илгари сурди.

Ўзбекистон президенти 9 май куни Ўзбекистон раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда қатнашди.

**

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация Покистон президенти Асиф Али Зардорий томонидан қабул қилинди.

Спутник сайтининг хабар қилишича Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз Телеграмм каналида, “Покистон президенти Асиф Али Зардорий Жаноби Олийлари томонидан қабул қилинганимиздан ғоят мамнунмиз. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказдик. Икки томонлама муносабатларимизда ҳали фойдаланилмаган улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган Ўзбекистон-Покистон алоқаларини кенгайтириш тарафдоримиз”, - деб ёзади.

Учрашув кун тартибида Ўзбекистон ва  Покистон ўртаисда иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Қайд этилишича, давлат ташкилотлари ва хусусий сектор вакиллари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик рағбатлантирилади.

**

Ўзбекистоннинг иккита номинацияси ЮНEСКО рўйхатига киритилди

 

Ўзбекистон Республикаси томонидан кўрсатилган «Туркистон албоми (1871−1872)» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879−1937)» ЮНEСКОнинг «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.

Газета смайтининг Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Улан-Баторда (Мўғулистон) бўлиб ўтган ЮНEСКОнинг Осиё ва Тинч океани ҳавзаси бўйича Жаҳон хотираси қўмитасининг 10-йиғилишида ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон миллий комиссиясининг иккита номинацияси «Жаҳон хотираси» рўйхатига киритилди.

«Жаҳон хотираси» рўйхатига «Туркистон албоми (1871−1872)» ва «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879−1937)» номинациялари киритилди.

«Фотографик негативлар ва фотосуратлар тўплами кўринишидаги ҳужжатли мерос Хоразмнинг (Амударёнинг қуйи оқими, Хоразм воҳаси) тарихий-маданий ва маҳаллий ўзига хослигидан ҳамда XIX аср охири — XX аср биринчи уч ўн йиллигидаги тарихий-маданий ўзгаришлардан далолат беради», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Туркистон албоми (1871−1872)» номинацияси илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган нодир фотосуратлар ва рангли тасвирларни ўз ичига олган ҳамда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондларида сақланади. «Туркистон албоми» тарихий, археологик, этнографик ва ҳунармандчилик бўлимларидан иборат. Албом миллий фотосуратлардан олинган материалларнинг тўлиқлиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.

Иккинчи номинация «Худойберган Девоновнинг Хоразм воҳаси фотосуратлари (1879−1937)» хивалик ўзбек фотограф-новатори, кинематографи, режиссёри ва оператори Худойберган Девоновнинг коллекциясини акс эттиради.

**

Ўтган йили -2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий тенгсизлик сезиларли даражада ошганини Жаҳон баник хаар қилди.

Жаҳон банкига кўра халқаро стандартларга асосан, сўнгги саккиз йил ичида камбағаллик даражаси (кунига $6,85дан кам) икки баробарга, яъни 2015-йилдаги 36%дан 2022-йилда 17%га қисқарди.

Жаҳон банкининг ҳисоботига таяниб Аниқ сайтининг хабар беришича, Ўзбекистонда  камбағаллик Европа ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларига қараганда тез суръатларда камайиб бормоқда — 13%дан 8%гача

2021-йилда тасдиқланган миллий стандартларга кўра, камбағаллик даражаси 17%дан 11%га камайди

Қишлоқ жойларда пасайиш 8 фоиз пунктга, шаҳарларда эса 4 фоиз пунктга етди. Хусусан, 1,6 млнга яқин аҳоли камбағалликдан чиқарилди.

Бундан ташқари, Жаҳон банки ҳукуматнинг 2026-йилга қадар камбағалликни икки баравар камайтириш мақсадига эришиш мумкинлигини қайд этди. Камбағалликни қисқартиришнинг асосий омиллари даромадлар ўсиши (60% прогресс) ва оптималлаштирилган ва кенгайтирилган ижтимоий трансфертлар бўлди.

Камбағалликни камайтиришнинг асосий омили даромадларнинг ўсиши (60%) ва ижтимоий трансфертлар бўлиб, улар оптималлаштирилди ва кенгайтирилди

Бироқ, халқаро молия ташкилоти тенгсизлик даражасининг ортиб бораётганини қайд этади, бу эса камбағалликни қисқартириш суръатини секинлаштиради. Даромадларнинг ўсиши асосан аҳолининг энг бой қатламлари орасида шаклланган.

2023-йилда Жини коэффициенти (Gini Coefficient) 0,31дан 0,35гача кўтарилди. Натижада камбағаллик даражаси 5,5 фоиз пунктга эмас, балки 3,1 фоиз пунктга камайди.