Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 29 Jun 2024 11:34:36 GMT )
июн 29, 2024 16:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг24 июн 1-июль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон ва Эрон вакиллари Фаластин муаммосини ҳал этиш бўйича фикр алмашди

 

  • Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди

 

  • Ўзбекистон президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди

 

  • Ўзбекистон президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди

 

 

-*-*-

Эрон ва Ўзбекистон

 

Теҳронда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багерий билан учрашди.

Осиё ҳамкорлик мулоқотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев кеча Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Боқирий билан учрашиб мулоқот қилди.

Ўзбекистон ТИВ маълумотларига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Эрон вакиллари музокараларда турли йўналишлардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлатнинг савдо-иқтисодий соҳадаги ўзаро ҳамкорлиги, жумладан, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга қаратилган ҳудудлараро транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим жиҳатлари, жумладан, Фаластин муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.

****

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентининг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Мўғулистон етакчилари Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар”, — дейилади хабарда.

Давлат ташрифи давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

1.

Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур;

2.

Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

3.

Ҳаво алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

4.

Халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида ҳукуматлараро битим;

5.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2024-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

6.

Хавфсизлик кенгашлари котибиятлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

7.

Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

8.

Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

9.

Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;

10.

Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

11.

Савдо-саноат палаталари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;

12.

Қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисида баённома;

13.

Тошкент ва Улан-Батор шаҳарлари маъмуриятлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим.

Маросимдан олдин Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари иштирокида музокара ўтказилди. Унда қайд этилишича, яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини, энг аввало, талаб юқори бўлган маҳсулотлар номенклатураси ва ҳажмини кенгайтириш ҳисобига 5-10 баробарга ошириш учун салоҳият мавжуд.

“Шу мақсадда ҳукуматларга товар айирбошлаш ҳажмини ошириш масалалари бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш, Улан-Батор ва Тошкентда расмий савдо уйларини очиш, Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш ҳамда бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди”, — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, икки давлат пойтахтларида ўзаро саноат кўргазмалари ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

***

Мирзиёев ва Россия ИИВ бошлиғи

 

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти суҳбат бошида  яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.

Ўзбекистон президенти матбуоть хизматига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, 

“Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди. Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди”.

Шунингдек, миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Россия Ички ишлар вазирлиги вакилига кўра, мулоқот чоғида Россия вазири қабул қилувчи давлатнинг тили, маданияти ва қонунчилигини билиш, шунингдек, талаб қилинадиган малакаларнинг мавжудлиги мигрантнинг муваффақиятли интеграциялашувининг муҳим таркибий қисмлари ва унинг ноқонуний фаолиятга аралашиш хавфини камайтиришини қайд этди.

Белгиланган режим ва бўлиш тартибига риоя қилиш Ўзбекистон фуқароларига иқтисодиётнинг “соя сектори”га тушиб қолмаслик учун Россияда қонуний қолиш ва ишлаш имконини беради.

Колокольцевнинг сўзларига кўра, миграция вазиятидан турли бузғунчи экстремистик ва террористик кучлар, шунингдек, дўстона бўлмаган мамлакатларнинг ташқи разведка хизматлари томонидан кенг фойдаланилмоқда.

Ўзбекистон ва Россия  давлатлари манфаатдор идоралари ўртасида ахборот алмашиш ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш самарадорлигини оширади, дея қўшимча қилди у.

**

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ўзбекистон матбуот хизматига таяниб Спутник сайтининг хабар қилишича, Учрашув аввалида Туркия мудофаа идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, яқин идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ташкил этиш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

Хавфсизлик соҳасида, терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашишда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.