БМТнинг Ғазо уруши ҳақидаги янги ҳисоботи: сионистик режим жиноятларининг ҳалокатли оқибатлари
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98414-БМТнинг_Ғазо_уруши_ҳақидаги_янги_ҳисоботи_сионистик_режим_жиноятларининг_ҳалокатли_оқибатлари
БМТнинг янги ҳисоботи Ғазо урушининг ҳалокатли оқибатларининг янги ўлқочвларини очиб берди.
(last modified 2025-11-27T12:37:24+00:00 )
ноябр 27, 2025 17:36 Asia/Tashkent
  • БМТнинг Ғазо уруши ҳақидаги янги ҳисоботи: сионистик режим жиноятларининг ҳалокатли оқибатлари
    БМТнинг Ғазо уруши ҳақидаги янги ҳисоботи: сионистик режим жиноятларининг ҳалокатли оқибатлари

БМТнинг янги ҳисоботи Ғазо урушининг ҳалокатли оқибатларининг янги ўлқочвларини очиб берди.

Порс тудей сайтига кўра, БМТ Исроил режимининнг Ғазодаги уруши даҳшатли тубсизликка сабаб бўлганини ва  секторни қайта тиклаш учун 70 миллиард долар ва бир неча 10 йиллар талаб қилинишини эълон қилди. Фалокат чуқрлигини аниқ кўрсатадиган рақам. БМТнинг садво ва тараққиёт агетлиги ўзининг янги ҳисоботида қуйидагича ёзди:  Исроилнинг ҳарбий амалиёти " инсониятининг омон қолиши учун муҳим бўлган барча устунларни сезиларли даражада заифлаштирди" ва Ғазода қолган 2,3 миллион аҳоли " қаттиқ кўп қиррали қашшоқлик" билан дуч келмоқда. Ҳисоботда Ғазо бўлгаси иқтисодиётининг 2023-2024 йиллар оралиғида 87 фоизга қисқаргани қайд этилган. Минтақадаги аҳоли жон бошига даромад 161 долларга тушиб, дунёдаги энг паст кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. БМТнинг ҳисоботида " катта ёрдам бўлса ҳам" ЯИМнинг 2023 -йил октябригача тикланиш учун йиллар керак бўлиши мумкин" деб изоҳлади.

Сионистик режим ва ҲАМАС ўртасида АҚШ воситачилигида имзоланган ўт очишни тўхтаиш келиши Ғазода икки йиллик геноциддан сўнг октябр ойида кучга кирди ва мўрт бўлса-да, амалда қолмоқда. Ғазо Соғлиқни сақлаш, вазирлиги душанба куни ўт очишни тўхатиш бошланганидан бери камида 342 фаластинлик шаҳид бўлганини эълон қилди. БМТнинг Ғазо уруши ҳақидаги янги ҳисоботида можаронинг вайронгарчилик кўлами ва инсоний оқибатлари ҳақида даҳшатли манзара тасвирланган. Ҳисоботда, Ғазо " инсон қўли билан яратилган тубсизлик" деб таърифланади, бу ибора ҳозирги инқироз табиий офатлар оқибати эмас балки Исроил режимининг ҳарбий ва сиёсий ҳаракатларнинг бевосита натижаси эканлигини кўрсатади.

Мазкур ҳолатнинг сабабларини бир нечта асосий йўналишдарда текшириш мумкин. Биринчидан, Ғазо бўлгасининг муҳим инфратузилмасини кенг кўламда вайрон қилган Исроил ҳарбий амалиёти. Касалхоналар, мамлакатлар, сув ва электр тармоқлари ҳатто давлат хизматлари марказлари ҳам нишонга олиниб, омон қолишнинг ҳар бир устунини бузди. Иккинчидан , маҳаллий иқтисодиётни фалаж қилинган ва одамларни қайта қуриш ёки ҳатто асосий эҳтиёжларини қондириш имкониятидан маҳрум бўлган узоқ муддатли блокада ва товарларнинг кириб келиши ва одамларнинг ҳаракатланишидаги қаттиқ чекловлар. Уччинчидан, турар-жой сиёсати ва Фаластин ерлари устидан назоратни кенгайтириш нафақат Ғарбий Соҳилга босим ўтказди, балки барқарор ривожланиш умидини ҳам йўқ қилди.

Бундай вазиятнинг оқибатлари жуда кенг. Ҳисоботга кўра, Ғазо иқтисодиёти 2023 ва 2024 йилларда 87 фоиздан кўпроқ қисқарди, аҳоли жон бошига даромад 161 долларга тушди. Бу рақам кескин пасайиш меҳнат бозорининг қулаши , иш ўринларининг йўқ бўлиб кетиши, одамларнинг гуманитар ёрдамига тўлиқ қарамлигини билдиради. Бундан ташқари, Ғазо секторининг 2,3 миллион кишилк аҳолиси кўп қиррали қашшоқликка дуч келмоқда. Демак, улар нафақат етарли даромадга эга эмас, балки таълим, соғлиқни сақлаш, уй-жой ва озиқ -овқат билан таъминлаш имкониятари ҳам кескин чекланган.

Ижтимоий нуқтаи назардан, бу инқироз кенг тарқалган умидсизлик ва беқарорликка олиб келди. Тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўлиши керак бўлган ёш авлод энди кенг тарқалган ишсизлик ва ноаниқ келажак олдида турибти. Оилалар парчаланиб кетди, Мажбурий миграция ёки ички кўчиш кенг тарқалган ҳодисага айланди. Психологик даражада давом этаётган уруш ва вайронгарчилик тажрибаси одамларнинг руҳий саломатлигига чуқур таъсир кўрсатди ва ижтимоий зарарни кучайтирди. Минтақавий оқибатлар ҳам муҳим. Ғазо иқтисодиётининг вайрон бўлиши ва Ғарбий Соҳилга босим Ғарбий Осиёда сиёсий беқарорликнинг янги тўлқинини келтириб чиқариши мумкин, бу нафақат фаластинликлар, балки бутун минтақа хавфсизлигига таҳдид солади. Шунингдек, катта реконстуркция харажатлари жаҳон ҳамжамиятига катта молиявий юк юклайди ва кенг халқаро ҳамкорликни талаб қилади.

БМТ Ҳисоботи асосида Исроилнинг инсоний, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мисли кўрилмаган жиноятларини очиб берувчи ҳужжаттир. Бу ҳисобот нафақат  халқаро ҳамжамиятни  огоҳлантириш, балки қамални тўхтатиш, ҳарбий амалиётарни ттўхтатиш ва қайта қуриш жараёнини бошлаш учун зудлик билан чора кўришга чақариқдир. Агар бу чоралар тезда амалга оширилмаса Ғазо ўнлаб йиллар давомида парокандалик ҳолатда қолиши ва унинг гуманитар инқирози энг узоқ ва энг чуқур  замонавий фожиалардан бирига айланиши мумкин. Бу ҳисобот Ғазо уруши оддий ҳарбий тўқнашув эмас, балки инсон ҳаётининг асосларини нишонга бошлаган ва оқибатлари Фаластин чегарасидан ташқарига чиқадиган сионистик лойиҳа эканини кўрсатади. Фақат халқаро босим, кенг кўламли молиявий кўмак ва сиёсий мажбурият билан бу " техноген тубсизлик" бир кун келиб яна яшашга яроқли ерга айланишига умид қилиш мумкин.