Сионистик режим газетаси: Эрон охирги сўзни айтди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i99810-Сионистик_режим_газетаси_Эрон_охирги_сўзни_айтди
Иброний тилидаги газетаси Эроннинг қудрати Исроил режимига яқинда ракета зарбалари билан жавоб беришда исботланганини тан олди.
(last modified 2026-06-10T12:09:41+00:00 )
июн 10, 2026 17:04 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим газетаси: Эрон охирги сўзни айтди
    Сионистик режим газетаси: Эрон охирги сўзни айтди

Иброний тилидаги газетаси Эроннинг қудрати Исроил режимига яқинда ракета зарбалари билан жавоб беришда исботланганини тан олди.

Порс тудей сайтиинг хабар қилишича, Иброний тилидаги Эдиот Аҳаранот газетаси Эрон сўнгги сўзни айтанини тан олди ва янги минтақавий тенгламани яратишда ўз кучини намойиш этди. Газета Эроннинг Исроил режимининг ўт очишни тўхтатиш шартларини бузгани ва Байрутнинг жанубий чеккаларига бўлган тажовузига қарши ракета билан жавоб қайтарганини назарда тутади. Айни пайтда Исроилнинг 15-канали телевиденияси хабарида Эрон билан тўқнашувларнинг навбатдаги раундининг аламли зарба, Исроилни тўхтатувчи омил билан якунланганини қўшимча қилди.

Исроил режимининг 12 телеканали ҳам бу режимнинг Байрутнинг жанубий чеккасидаги агрессиясига жавобан Эроннинг босиб олинган ҳудудларга ракета ҳужумларига ишора қилган ҳолда, Эрон фронтларни яна бир бор бирлаштира олди, деб эътироф этди.

Сионистик режим газетаси Исраэл Ҳюм ўз ҳисоботида шундай маълум қилди: Эрон Ислом республикаси Байрутга қилинган ҳар қандай ҳужумга Исроилга ракета зарбалари билан жавоб берилишини эълон қилиб, хавотирли тенглама ўрнатди.

Ливан жануби ва Зоҳия минтақасидаги шафқатсиз сионистик режимнинг жинояти АҚШ кўмагида амалга оширган тажовузлари ва ёвузликлари ортидан, Эрон Ислом Республикасининг қудратли қуролли кучлари якшанбага ўтар кечаси Ливаннинг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу режимга қатъий ва жиддий жавоб қайтарди.