Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 13 Jul 2024 10:44:21 GMT )
июл 13, 2024 15:44 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 6 июль -13июль кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев Масъуд Пизишкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади

 

  • Шавкат Мирзиёев Япония делегациясини қабул қилди

 

  • Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори билан учрашув ўтказди

 

  • БРИКСнинг X парламент форуми доираисда Танзила Нарбаева ва Валентина Матвиенко мулоқот қилдилар

 

****

Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи Эрон президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Спутник сайтининг хабар қилишича Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубида, "Биз катта салоҳият ва имкониятга эга бўлган, сўнгги йилларда жадал ривожланиб бораётган давлатингиз билан сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни бундан буён ҳам изчил ва самарали кенгайтиришдан манфаатдормиз", - дейилган.

Айтиш9 укеракки собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пизишкиён Эронда 5 июль куни бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи босқичида 53,6% овоз тўплаб ғалаба қозонди. Унинг рақиби, Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили, консерватив қанот вакили Саид Жалилий 44,3% овоз билан мағлуб бўлди.

***

Шавкат Мирзиёев 9 июль куни Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раиси Тадаши Маэда бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Ушбу етакчи молиявий институт билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва Япония компаниялари билан кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Аниқ сайтига кўра, 2019 йил декабрь ойида Японияга амалга оширилган олий даражадаги ташриф икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, амалий мазмун билан бойитгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ва Япониянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми ошиб бормоқда, янги қўшма корхоналар ташкил этилмоқда.

JBICнинг мамлакатимизда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги муҳим ўрни қайд этилди. Бугунги кунда нефть-кимё, тўқимачилик саноати, энергетика ва инфратузилмани модернизация қилиш каби соҳаларни қамраб олган қўшма лойиҳалар портфели 3,7 миллиард доллардан ошди.

"Sojitz" корпорациясининг Ўзбекистондаги фаолияти юқори баҳоланди. У билан биргаликда нефть-газ соҳасида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Кеча Тошкент шаҳрида компания ваколатхонасининг очилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон раҳбари "яшил" энергетика, геология, инфратузилмани модернизация қилиш, коммунал хўжалик ва соғлиқни сақлаш соҳаларида Япония компаниялари иштирокида янги кооперация лойиҳаларини тез фурсатда тайёрлаш ва амалга ошириш муҳимлигини таъкидлади.

Япония халқаро ҳамкорлик банки билан уч йиллик ҳамкорлик дастурини, шунингдек, "Sojitz Corporation" билан Ўзбекистон иқтисодиётининг юқори технологик тармоқларида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилишга келишиб олинди.

**

Тназила Норбоева

 

Танзила Норбоева Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон Сенати матбуот хизматига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича, Жилбер Унгбо Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлигини юқори баҳолаган ҳамда мамлакатни ташкилотнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайлангани билан табриклаган. 

Учрашувда Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар натижалари дунёнинг кўп давлатлари учун намуна бўлиши таъкидланган.

Учрашувда  меҳнат соҳасида гендер тафовутини камайтириш ва камситишга қарши курашиш, имконияти чекланган шахсларнинг бандлигини таъминлаш, улар учун қулай ва муносиб шароитларни яратиш борасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинган.\

 Халқаро меҳнат ташкилотининг 112-сессиясида белгиланган вазифалар ҳамда Барқарор ривожланиш мақсадларининг устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда 2026–2030 йиллар учун Муносиб меҳнат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилган.

**

Танзила Нарбаева Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган БРИКСнинг X парламент форуми майдонида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди

Ўзбекистон Сенати матбуот хизматига таяниб, Спутник сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва  Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко учрашувида  Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Танзила Нарбаева ва Валентина Матвиенко суҳбати аввалида икки давлат раҳбарларининг муносабатлари ўзига хос – дўстона, ўзаро ишончга асослангани, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ҳар томонлама стратегик шериклик характерига эга экани алоҳида қайд этилди. Мулоқот чоғида иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалий мазмун билан бойитиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида эришилган келишувларни ва савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш учун парламент дипломатияси механизмларидан фаол фойдаланиш зарурлигига урғу берилди. Томонлар халқаро парламентлараро ташкилотлар, хусусан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Парламентлараро иттифоқ доирасидаги ҳамкорликни фаол давом эттириш юзасидан якдил фикр билдирдилар.