Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
(last modified Sat, 22 Jun 2024 10:27:33 GMT )
июн 22, 2024 15:27 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
    Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг16-24 июн кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

 

  • Германия афғонистонлик қочқинларни депортация қилиш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчи

 

  • Ўзбекистонда “Марказий Осиёда тоза ҳаволи келажак яратиш” мавзусидаги илк олий даражадаги минтақавий сиёсий мулоқот бўлиб ўтмоқда

 

  • Ўзбекистоннинг Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида Россия лойиҳаси асосида АЭС қурила бошланди

 

  • Япония ҳам Ўзбекистоннинг - Mvizion LLC компаниясига санкция жорий қилди

 

*-*--**

Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади.

Ўзбекистон президентининг табрик матнида, "Сиз, азизларни, бутун халқимизни тинчлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик фазилатларидан тобора обод ва мунаввар бўлаётган юртимизга кириб келган Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Ушбу саодатли дамларда барчамиз бу улуғ айёмнинг руҳи ва шукуҳини чуқур ҳис этиб, эл-юртимиз билан биргаликда шундай ёруғ кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз", дейилган.

Кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд Ўзбекистон мусулмонлари ҳаж амалларини бажаришди. Шу кунларда яна 15 минг нафари икки муқаддас шаҳар – Макка ва Мадина зиёратига бориб, ўзларининг эзгу орзуларини амалга оширмоқда.

"Дунёнинг узоқ-яқин мамлакатларидаги диндошларимизга ҳам қизғин қутловлар йўллаб, уларнинг халқлари ва мамлакатларига тинчлик, равнақ ва фаровонлик тилаб қоламиз. Илоҳим, жаҳоннинг турли минтақаларида давом этаётган уруш ва жанжаллар тезроқ барҳам топсин! Ер юзида доимо тинчлик ва осойишталик барқарор бўлсин! Бугун биз кўпмиллатли халқимиз билан бирга Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз. Янги Ўзбекистон – бу янги ҳаёт, янги тараққиёт, бахтли келажак дегани", — дея қайд этди президент.

**\

Афғонистонлик қочқинлар

 

Германия ОАВлари Берлин ҳукуматининг афғонистонлик қочинларни Ўзбекистон орқали депортация қилиш ҳақидаги таклифи асосида Тошкент ҳукумати ҳам сўровлар билан чиққанини хабар қилди.

Германия  матбуоти Берлин ҳукумати делегацияси ўтган ой бир қатор афғонистонлик қочқинларни депортация қилиш масаласини  муҳокама қилиш учун учун Тошкентга борганини маълум қилган. Хабарга биноан, Ўзбекистон ҳукумати Германия томонига ҳамкорлик ваъда қилган ,  бироқ сўровлар билан ҳам чиқишган.

Хабарга кўра, Ўзбекистон ҳукумати Германиядан бу давлатга миграция ва ишчилар юбориш учун шартнома имзолашни сўраган. Германия ИИВ мамлакат ОАВларининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик ҳақидаги хабарга изоҳ бермаган.

Германия мамлакат Толибон билан ҳамкорликдан қочириш мақсадида депрортация қилиниши мумкин бўлган афғонистонлик қочқинларни Афғонистонга депортация қилиш учун Ўзбекистонга ўтказишни кўзда тутган.

Толибон ҳукумати ТИВ матбуот котиби, Абдулқаҳор Балхий  ҳам бундан олдин Германия канслери Олаф Шолцнинг афғонистонлидк қочинларнинг уччини давлатларга депортация қилиниши ҳақидаги баёнотга жавоб қайтариб, бошпана изловчилари уччинчи давлатга депортация қилмасликни ва бу масалани дипломатик каналлар орқали ҳал қилишни талаб қилди.

**

“Марказий Осиёда тоза ҳаволи келажак яратиш” мавзусидаги илк олий даражадаги минтақавий сиёсий мулоқотда Марказий Осиё республикаларидан экологлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

Аниқ сайтининг хабар қилишича, “БМТ маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 7 млн.дан ортиқ одам ҳавонинг ифлосланиши оқибатларидан бевақт нобуд бўлмоқда”, деди Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари Жусипбек Казбеков.

Мутахассислар ҳаво сифатини бошқаришнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун миллий меъёрий-ҳуқуқий база, сиёсат ва рағбатлантиришни муҳокама қиладилар.

**

АЭС

 

Кўплаб эътирозларга қарамай, Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида Россия лойиҳаси асосида атом электр станцияси (АЭС) қурилиши  бошланди.

Аниқ сайтининг хабар қилишича. АЭС қуриладиган ҳудудда Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркистон вилоятига қараганда уч миллиондан кўпроқ одам яшайди.

АЭС лойиҳаси Ўзбекистон ва Россия томонидан 2017 йилдан бери муҳокама қилинади. Ниҳоят 2019 йилда Тузкон кўли яқинидаги майдонча танланган. Бу ерда катта АЭСдан ташқари, умумий қуввати 330 МВт бўлган кичик модулли реакторлар қуриш ҳам режалаштирилган. Росатом лойиҳанинг бош пудратчиси бўлиб, унга Ўзбекистон компаниялари ҳам ёрдам беради.

"Сўровимизга жавобан Қозоғистон энергетика вазирлиги АЭСдан радиоактив моддалар оқиб чиқмаслигига ишонтирди", дейилади "Orda" нашрининг Қозоғистон энергетика вазирлигига таяниб тарқатган хабарида.

Хабарга кўра, Қурилишда Россиянинг РИТМ-200Н реакторидан фойдаланилади. Ушбу реактор денгиз технологиясидан ерда фойдаланиш учун мослаштирилган – 190 МВт иссиқлик қувватига ва 55 МВт электр қувватига эга бўлиб, 60 йилгача хизмат қилади. РИТМ-200 реакторлари Россия совутиш тизимида ишлайди.

"Реактор хавфсизлиги аварияларнинг олдини оладиган мураккаб ҳимоя тизимлари билан таъминланади", –дея қўшимча қилган вазирлик бўлими.

**

Япония ҳукумати Россиянинг Украинага қарши уруши фонида россиялик шахслар ва ташкилотларга нисбатан санкцияларни кенгайтирмоқда.

Япония ташқи ишлар вазирлигига таяниб Кун сайтининг хабар қилишича,  санкция рўйхатига «Тактическое ракетное вооружения» бош директори Борис Обносов, «Уралвагонзавод» бош директори Александр Потапов, «Союз» АМНТК бош конструктори Мкртич Окроян, Запорижжя вилояти таълим вазирлиги раҳбари Елена Шапурова, Россия Марказий сайлов комиссияси котиби Наталя Бударина, Марказий сайлов комиссияси аъзолари Елена Шапурова, Элмира Хаймурзина, Александр Курдюмов, Антон Лопатин ва бошқа бир қатор шахслар киритилган.

Санкциялар остидаги Россия компаниялари 

Санкция остидаги Россия компаниялари рўйхатига, шу жумладан, «Алроса» ЁАЖ, «Крымпатриотцентр», шунингдек, мудофаа корхоналари, жумладан «Уралтрасмаш» АЖ, «Курганприбор НПО» АЖ, «ЧТЗ-Уралтрак» МЧЖ, «Нижегородский завод 70-летия Победы» АЖ, «Завод имени Дегтярева» ОАЖ, «Девайс Консалтинг» МЧЖ, «Оборонлогистика» МЧЖ, «Компэл» АЖ, «Орелметаллполимер» МЧЖ, «ВНИИР-Прогресс» ОАЖ киради. 

Янги санкциялар пакети доирасида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон, БАА ва Ўзбекистондан 11 та хорижий компанияга ҳам чекловлар жорий этилган. Қора рўйхатга Хитойнинг етти фирмаси, жумладан Alpha Trading Investments Ltd, Asia Pacific Links Ltd ва Guangzhou Ausay Technology Co. Ltd, БАА компанияси - SCF Management Services Dubai Ltd, ҳинд компанияси - Si2 Microsystems Pvt Ltd, Қозоғистондан - Elem Group, LLC ва Ўзбекистондан - Mvizion LLC киритилди.

Аввалроқ Ғарб Россияга мудофаа саноатида қўлланиши мумкин бўлган маҳсулот ва технологияларни етказиб берувчи хорижий компаниялар санкцияларга тортилиши мумкинлигини билдирган эди.