Эрон қизлари муваффақиятлари/ бир йил ичида 868 та жаҳон медалини қўлга киритди
-
Эрон қизлари муваффақиятлари/ бир йил ичида 868 та жаҳон медалини қўлга киритди
Эрон спортчи ва ёшлар вазири аёллар спортининг ажойиб ютуқларига тўхталиб, ўтган йили аёллар бўлимида 307 дан ортиқ халқаро экспедиция амалга оширилгани ва эронлик спортчи қизлар нуфузли глобал тадбирларида 868 медал қўлга киритилганликларини, шулардан 140 таси олтин медал бўлгани эълон қилди.
Эрон Исломий Маслаҳат Ассамблеясининг очиқ мажлисида спорт ва ёшлар вазири Аҳмад Дунёмолий, вазирлик фаолияти юзасидан ҳисобот тақдим этди. У аёллар спортидаги ажойиб ютуқларига тўхталар экан бу мувафақияларини эронлик аёллариниг ғайрат ва қатъияти белгиси деб билди ва мамлакат аёллар жамоатчилигини табриклади.
Дунёмолий, шунингдек, SADAC тизимида 11 500 та спорт майдончаси рўйхатга олинганини хабар қилиб, конституциямизнинг 44 -моддаси сиёсатини амалга ошириш доирасида “Persepolis” ва “Esteghlal” клублари аксияларининг катта қисми ўтказилди ва спорт активларини яратиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Спорт дипломатияси соҳасида ҳам Эрон 1360 та халқаро ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди ва 1900 га яқин эронлик ҳакамлар глобал тадбирларда қатнашди. Шунингдек, 220 га яқин эронлик спортчи хориждаги клуб жамоаларида фаол иштирок этмоқда.
Эрон спорт ва ёшлар вазири, шунингдек, маданий ташаббусларга тўхталиб, Имом Хумайний /р.а/ ва Инқилоб раҳбарининг ёшлар ва спорт соҳасидаги фикрларга оид таҳлилий асарлар тўпланиб нашр этилигини эълон қилди. У шунингдек, Футбол Федерацияси Ассамблеясида якуний таҳқиқлашдаги кутаётган Фейр Плей канали дизайнини маълум қилди.