АҚШ Ироқдан нимани хохлайди?
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98256-АҚШ_Ироқдан_нимани_хохлайди
АҚШ Доналд Трамп президентлигининг иккинчи муддатида Ироқ ва унинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. АҚШнинг Ироқдаги мақсадлари хавфсизлик, иқтисодий , сиёсий ва геосиёий манфаатларининг йиғиндисидир.
(last modified 2025-11-11T13:49:17+00:00 )
ноябр 11, 2025 18:49 Asia/Tashkent
  • АҚШ Ироқдан нимани хохлайди?
    АҚШ Ироқдан нимани хохлайди?

АҚШ Доналд Трамп президентлигининг иккинчи муддатида Ироқ ва унинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратмоқда. АҚШнинг Ироқдаги мақсадлари хавфсизлик, иқтисодий , сиёсий ва геосиёий манфаатларининг йиғиндисидир.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, АҚШнинг Ироқдаги энг муҳим мақсадларидан бири Ғарбий Осиё минтақасининг марказида геосиёсий таъсирини сақлаб қолишдир. Ироқ, Эрон, Сурия, Саудия Арабистони ва Туркия қўшниларида жойлашган стратегик жойлашуви билан минтақавий тенгламаларда муҳим рол ўйнайди. Вашингтон ҳукумати Ироқдаги ҳарбий ва дипломатик мавжудлиги билан кучлар мувозанатини ўзи ва иттифоқчилари фойдасига сақлаб қолишга, Россия ва Хитой каби минтақавий ва халқаро рақиблар таъсирининг кенгайишига йўл қўймасликка интилмоқда. Бундан ташқари АҚШнинг яширин, аммо муҳим мақсадларидан бири Эрон ва Ироқ  ўртасидаги муносабатларнинг ривожланишига йўл қўймасликдир.

* Ироқ дунёдаги энг йирик нефт қазиб олувчилардан бири бўлиб, АҚШ Ғарбнинг умумий манфаатларидан келиб чиқиб, Форс Кўрфази ва Ироқ ҳудуди орқали энергия ресурслари ва унинг ташиш йўллари хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

* АҚШ қўшинларини олиб чиқиш бўйича музокараларига қарамай, Вашингтон ҳали ҳам Ироқда узоқ муддатли ҳарбий иштирокини сақлаб қолишга интилмоқда. АҚШнинг Ироқ осмонини назорат қилиши ва муҳим ҳудудларида ҳарбий базалар барпо этиши бу стратегиясининг бир қисмидир. Бу мавжудлик АҚШга инқироз даврида тезда жавоб беришга ва ўз манфаатларини ҳимоя қилишга имкон беради.

*  Вашингтон ҳар доим Ироқ Халқ сафарбарлик кучларини заифлаширишни хохлаган. бу эса турли гуруҳлардан ташкил топган Халқ сафарбарлик  кучлари Ироқ армиясининг бир қисси ҳисобланиб, мамлакатда ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳал қилувчи рол ўйнаган.

*  Трамп биринчи ва ҳозирда иккинчи президентлик муддати давомида Исроил режими билан муносабатларини нормаллаштириш кўламини кенгайириш учун Ироқни Иброҳим келишувларига киритишга уринмодқа. Бироқ мамлакатда кучли ички қаршиликка дуч келди. АҚШ ўзининг босим воситалари орқали Бағдод ва Тел-авив ўртасида норасмий яқинлашув ўрнатишга уринишда давом этмоқда.