АҚШ кучларининг Ироқдан чиқарилиши
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i100740-АҚШ_кучларининг_Ироқдан_чиқарилиши
Ироқ Қуролли Кучлари бош қўмондони матбуот котиби АҚШ қўшинлари ва халқаро коалиция кучлари жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ироқдан чиқиб кетиш жараёнини якунлашини маълум қилиб, мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий база мавжуд эмаслигини таъкидлади.
(last modified 2026-09-30T08:31:56+00:00 )
сентябр 30, 2026 10:40 Asia/Tashkent
  • АҚШ кучларининг Ироқдан чиқарилиши

Ироқ Қуролли Кучлари бош қўмондони матбуот котиби АҚШ қўшинлари ва халқаро коалиция кучлари жорий йилнинг 30 сентябрь куни Ироқдан чиқиб кетиш жараёнини якунлашини маълум қилиб, мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий база мавжуд эмаслигини таъкидлади.

ParsToday хабар қилишича, Ироқ Қуролли Кучлари бош қўмондони матбуот котиби «Сабоҳ ан-Нуъмон» АҚШ қўшинлари ва коалиция кучларининг Ироқдан чиқиб кетиш жараёни жорий йилнинг 30 сентябрь куни тўлиқ якунланишини маълум қилди.Ан-Нуъмоннинг айтишича, АҚШ қўшинлари ва халқаро коалиция кучлари шу куни Ироқдан чиқиб кетиш жараёнини якунлайди.У, шунингдек, Ироқ ҳудудида ҳеч қандай хорижий ҳарбий куч ёки ҳарбий база мавжуд эмаслигини таъкидлади.Ан-Нуъмон таъкидлади: «Бизнинг хавфсизлик вазиятимиз яхши ва Ироқнинг барча ҳудудлари устидан назорат ўрнатганмиз. Мамлакат хавфсизлиги борасида ҳеч қандай хавотир йўқ ва кучларимиз Ироқнинг барча ҳудудларида жойлашган. Халқаро коалиция билан муносабатларимиз ҳам бошқача шаклдаги икки томонлама шерикликка айланади».Ироқ Бош вазири Али аз-Зайдий аввалроқ Ироқда халқаро коалиция миссиясини якунлаш учун 30 сентябрь куни белгиланган муддат қатъий ва ортга қайтарилмайдиган сана эканини маълум қилган эди.