Эрон ва Ўзбекистон парвоз йўналишларини кенгайтириш ва туризмни ривожлантиришга келишиб олдилар
-
Эрон ва Ўзбекистон парвоз йўналишларини кенгайтириш ва туризмни ривожлантиришга келишиб олдилар
Эрон Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири ва Ўзбекистон Турзим қўмитаси раиси икки халқ ўртасидаги чуқур цивилизациявий, маданий ва тарихий муштаракликни таъкидлаб, қўшма техник қўмита тузиш парвозлар йўнашларини кенгайтириш, икки давлат ўртасида туризм ва маданий мерос бўйича қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
Эрон Туризм вазири Сайидризо Солиҳий Амирий Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг 26-Бош ассамблеяси доирасида Ўзбекистон туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев билан икки давлат ўртасидаги маданий ва цивилизация муштаракликлари юзасидан учрашувида, Эроннинг минтақавий кун тартибида Ўзбекистон билан муносабатлар алоҳида ўрин тутади, Эрон ва Ўзбекистон давлатлари икки халқнинг узоқлашувига асос йўқ ва кенг қамровли ҳамкорликлар учун барча асосларга эга деб изоҳлади.
У шунингдек Ўзбекистонга қилган сафарини эслатар экан, бизнинг маданиятимиз, халқимиз ва тарихимиз бир-бири билан чамбарчасб боғлиқ, гўё бир маданий географияда яшаяпмиз. биз соф иқтисодий нуқтаи назаридан кўра, чуқур маданий ва цивилизациявий алоқаларни таъкидлаймиз, деб қўшимча қилди.
Маданий мкрос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Эрон Ўзбекистондаги тарихий обидаларни реставрация қилишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилиб деди: Эрон маданий мероси илмий -тадқиқот институтларда ихтисослантиришдан реставрация маркази мавжуд ва биз Бухоро ва Самарқандаги реставрация қилиш лойиҳаларида ҳамкорлик қилиш учун профессионал реставраторларимизни юборишга тайёрмиз.
Солиҳий Амирий ўз сўзларида Тошкент ва Теҳронда қўшма сайёҳлик ва ҳунармандчилик кўргазмаларини ўтказишини ҳам таъкидлаб, Эрон ва Ўзбекистон қўшма кўргазмалари орқали ўзларининг маданий ва тарихий имкониятлаини минтақа халқларига таништиришлари мумкин. Бу ҳамкорлик нафақат иқтисодий, балки маданий ва цивилизациявий ҳамкорликдир, деб қайд этди.
Ўзбекистон туризм қўмитаси раиси Эрон маданий мерос вазирининг таклифларини олқишлаб. бизнинг тарихимиз ва маданиятимиз умумий ва мен икки халқимизни умумий келажак кутаётганига ишонаман, деб эсатди. Шодиев шунингдек, Машҳад ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар кенгаяётганидан мамнунлигини билдириб, агар мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа бўлмаганда, туризм ривожлана олмайди. Ушбу рейсларнинг йўлга қўйилиши муносабатларни ривожлантириш йўлидаги умумий қатъийлик белгисидир, деб эслатди.
Ҳозирда эронлик сайёҳлар учун Ўзбекистон визалари онлайн тарзда расмийлаштирилмоқда ва биз икки давлат ўртасидаги сайёҳатни осонлаштииш учун бу жараённи ўзаро визани бекор қилишга айлантириш устида ишламоқдамиз, деб алоҳида таъкидлади Шодиев.