Эрон ва Ўзбекистон савдо-сотиқни ривожлантириш йўлида катта қадам ташламоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i98248-Эрон_ва_Ўзбекистон_савдо_сотиқни_ривожлантириш_йўлида_катта_қадам_ташламоқда
Эрон саноат конлар ва савдо вазири ҳамда Ўзбекистон саноат, инвестициялар ва савдо вазирлари ўртасида Тошкент шаҳрида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги товвр айирбошлаш ва савдо айирбошаш даражасида сезиларли сакрашни ваъда қилмоқда.
(last modified 2025-11-12T07:49:20+00:00 )
ноябр 11, 2025 16:16 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон савдо-сотиқни ривожлантириш йўлида катта қадам ташламоқда
    Эрон ва Ўзбекистон савдо-сотиқни ривожлантириш йўлида катта қадам ташламоқда

Эрон саноат конлар ва савдо вазири ҳамда Ўзбекистон саноат, инвестициялар ва савдо вазирлари ўртасида Тошкент шаҳрида эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги товвр айирбошлаш ва савдо айирбошаш даражасида сезиларли сакрашни ваъда қилмоқда.

Олий мартабали делегация бошчилигида Ўзбекистонга ташриф буюрган Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Сайидмуҳаммад Атобак Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлари билан бўлиб ўтган учрашув ва  музокараларда Эрон ва Ўзбекистон олий мансабдор шахсларнинг иқтисодий ва савдо алоқларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш борасидаги жиддий иродасини таъкидлади. У ўз сўзларида, гарчи ҳамкорлик тенденцияси юксалиш йўлида бўлса, икки давлат президентлариниг жиддий қатъиятига асосланиб биз белгиланган истиқболларга эришимиз керак, деб изоҳлади.

Ўзбекистон инвестициялар кончилик ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва геология вазири Бобур Исломов бир вақтнинг ўзида  Эрон саноат, кончилик ва савдо вазири билан мулоқот қилишда белгилланган мақсадларга эришиш учун қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли " йўл хариталари" бўйича келишувларга эришишди.

Эрон ва Ўзбекистон вакиллари , шунингдек, айрим тўсиқларни, жумладан, божхона, банк ва транспорт соҳаларида ҳам ҳамкорликни таъкидладилар.