Ўзбекистон парламенти спикери ва Эрон парламенти спикери мулоқот қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i100050-Ўзбекистон_парламенти_спикери_ва_Эрон_парламенти_спикери_мулоқот_қилдилар
Эрон парламенти раиси Ислом Инқилоби шаҳид бўлган раҳбарининг дафн маросимида Ўзбекистон парламенти спикерининг иширок этишини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, транзит ва парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.
(last modified 2026-07-05T06:39:04+00:00 )
июл 04, 2026 16:40 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон парламенти спикери ва Эрон парламенти спикери мулоқот қилдилар
    Ўзбекистон парламенти спикери ва Эрон парламенти спикери мулоқот қилдилар

Эрон парламенти раиси Ислом Инқилоби шаҳид бўлган раҳбарининг дафн маросимида Ўзбекистон парламенти спикерининг иширок этишини юқори баҳолаб, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, транзит ва парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, ушбу учрашувда Эрон Ислом парламенти раиси доктор Муҳаммадбоқир Қолибоиф  Ўзбекистон делегациясини қутлаб, Ислом Инқилобинмнг шаҳид бўлган раҳбари дафн маросимда иштирок этганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва шундай деди: Эрон халқи ўзининг доно  раҳбари шаҳид бўлгани муносабати билан  мотам тутаётган бир пайтда биз билан бирга бўлганингиз учун сизга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари  Ислом уммати  ва Ислом оламиучун нуфузли шахс эди, унинг шаҳид бўлиши барча мусулмонлар учун катта йўқотиш ҳисобланади. Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги муносабатарда кузатилаётан ўсиш теденсиясига ишора қилиб,  деди: Икки мамлакат  ўртасидаги парламентлараро алоқалар ўтмишга нисбатан мустаҳкамланди, иқтисодий ҳамкорлик ҳам ижобий тус олди, бироқ, транзит, транспорт ва фуқаролар  ҳаракатини енгиллаштириш соҳаларда улкан салоҳият мавжуд- бу салоҳият — ўтмишдагига қараганда кўпроқ эътибор қаратилишига лойиқдир. Транспорт йўлаклари ва темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаган ҳолда, доктор Қолибоф деди: Транспорт , транзит ва темир алоқалари соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг янада ривожланишига йўл очади, деб умид қиламиз. Бундан ташқари, Эрон ва Уммон томонидан Форс Кўрфази  ва Ҳурмуз бўғозининг биргаликда бошқариш ҳамда минтақада АҚШнинг зарарли фаолияти камайиши натижасида транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш  учун яхшироқ имониятлар юзага келади.

Ўзбекистон парламенти спкири Нуриддинжон Исмоилов ҳам Эрон парламенти раиси доктор Муҳаммадбоқир Қолибоф билан учрашув чоғида Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбари муносабати билан ҳамдардлик билдириб, деди: Ўзбекстон халқи ва парламенти номидан  ушбу улкан йўқотиш муносабати билан Эрон халқига  ҳамдардлик  билдираман. У кишининг шаҳид бўлиши тўсатдан юз берди ва бу хабар бизга қаттиқ таъсир қилди. У киши ўз мамлакати тараққиёти  ва ривожланишида ҳақиқий етакчи ҳамда нуфузли шахс бўлган. шунингжек, халқаро майдонда юксак мавқе ва обрўга эга эдилар. Ўзбекистон парламенти  номидан ушбу фожиа муносабати билан Эрон Ислом Республикаси халқи ва расмийларига яна бир бор ҳамдардлик билдираман.

Теҳрон ва Тошкент ўртасидаги ривожланиб бораётган муносабатларни  таъкидлаган Ўзбекистон парламенти раиси шунингдек, қўшимча қилиб айтдики сўнгги йилларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар, айниқса иқтисодий соҳада сезиларли даражада кенгайди, садво ҳажмини икки миллиард долларга етказиш мақсади эса икки халқ ўртасидаги ҳамкорликнинг порлоқ истиқболларидан дарак беради.