Миллионлаб одамлар иштирок этган Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросими
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100126-Миллионлаб_одамлар_иштирок_этган_Инқилобнинг_шаҳид_бўлган_раҳбари_билан_видолашув_маросими
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий билан видолашув маросими Теҳрон, Қум ва Машҳад шаҳарларида миллионлаб эронликлар, шунингдек Ироқда миллионлаб ироқликлар иштирокида бўли ўтади.
(last modified 2026-07-11T04:56:29+00:00 )
июл 11, 2026 09:52 Asia/Tashkent
  • Миллионлаб одамлар иштирок этган Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари билан видолашув маросими

Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий билан видолашув маросими Теҳрон, Қум ва Машҳад шаҳарларида миллионлаб эронликлар, шунингдек Ироқда миллионлаб ироқликлар иштирокида бўли ўтади.

Ушбу маросимида миллионлаб одамларнинг иштирок этиши муҳим хабарларни етказади. Ушбу катта иштирокнинг энг муҳим хабарларидан бири Эрон халқининг  Инқилобнинг шаҳид раҳбари бутун ҳаётини  Исломни,  Инқилобни ва Исломий Эрон шарафини ҳимоя қилишга бағишланганига ишончдир. Миллионлаб одамларнинг намоён бўлган фаоллиги шаҳид бўлган раҳбарнинг  Ислом ва Эрон йўлидаги тинимсиз саъй-ҳаракатларига -ўзи ва оиласининг жонини тикиб амалга оширган ишларига  билдирилган эҳтиром ифодаси эди. 

Инқилобнинг собиқ етакичисининг видолашув маросимида миллионлаб  одамларнинг иштирок этиши  билан етказилган яна бир муҳим  хабари уларнинг янги даврда унинг йўли ва мафкурасини давом эттириш зарурлигиги урғу беришидир.

Аслида, бу оммаавий иштирок барча босим ва таҳдидларга қарамай, Эрон халқи ислом Инқилоби  ғояларин қўллаб-қувватлашда собит ва қатъиятли эканлигидан далолат беради.

 Шу нуқтаи назардан Ройтерз ахборот агентлиги шаҳид бўлган раҳбарнинг видолашув маросимни шунчаки миллий миқёсдаги видолашувдан юқори турувчи ҳодиса-Эрон қаршилигинг рамзи ва минтақадаги янги тартибнинг белгиси сифатида таърифлади. 

Ушбу Британия нашри Теҳрондаги "мотам тутувчилар оқими" АҚШ ва Исроилга Ислом Респуликасини ағдаришга уриниши муваффақиятсизликка учрагани ҳақида хабар юборганини ёзди. Ройтерз шунингдек,   қуйидагича ёзди: 28-феврал куни АҚШ ва Исроил ҳужумлари билан бошланган урушдан кенг заифлашган кўриниш ўрнига, Эрон бардошли, бирлашган ва келажакдаги  йўналишии белгиллашга қатъий қарор қилганини намойиш этди.

Шаҳид бўлган раҳбарнинг видолашув маросимда миллионлаб одамларнинг иштирок этиши орқали етказилган яна бир муҳим хабар-бу АҚШ ва Исроил расмийларининг Эрон халқтини тушунишга қодир эмаслигининг навбатдаги исботидир. АҚШ ва сионистик режим Эрон халқи ҳукуматини қўллаб-қувватламайди ва давлат ижтимоий капиталга эга эмас. деган нотўғри тасаввурга асосланиб мос равишда 12 ва 40 кун давоми этган  икки урушни бошлаган бўлса-да, миллионлаб инсонлар иштирок этган шаҳид раҳбарнинг видолашув маросими нафақат бу фикрни инкор этди, балки халқ Эрон Ислом Республикаси қудратининг энг муҳим такркибий қисми бўлиб қолаётганини ҳам намойиш этди. Бу иштирок Ислом Инқилоби  душманлари, хусусан,  АҚШ ва сионистик режим , ҳали ҳам Эрон халқини тўғри тушунмаслиги, таҳлилларини нотўғри маълумотлар ва душман гуруҳларнинг ривоятларига асосланиши ҳақидаги муҳим хабарни етказади. Бугун улар ҳақиқий воқеликни Теҳрон Қум ва ҳатто бошқа шаҳарлар кўчаларида  излашлари керак.

Яна бир муҳим жиҳат маросимда таъминланган мисли кўрилмаган даражадаги хавфсизлик эди. 40 йил давом этган қарама-қаршилик пайтида Трамп Эронни "тош даврига қайтариб юбориш" билан таҳдид қилган бўлса-да, миллионлаб одамлар шаҳид бўлган раҳбарнинг видолашув маросими учун Тепҳрон ва Қум кўчалартга чиқишди; ҳеч қандай хавфсизлик ҳодисаси юз бермади ва тадбир хавфсизлиги энг юқори даражада таъминланди.

Ислом Инқилоби шаҳид бўлган раҳбарининг видолашув маросимда инсонларнинг иштирок этиши ҳам муҳим вазифаларни бажаради. Муҳим вазифалардан бири Эрон Ислом Республикасининг тийиб туриш қудратини намойш этиш эди. Тийиб туриш салоҳиятпи ҳарбий, разветка  ва технологик жиҳатлар орқали белгиланади, бироқ бугунги кунда кўчалар ва халқнинг иштироки ҳам ушбу салоҳият кўламини кенгайтирмоқдэ..

Яна бир вазифа Эрон Ислом республикасининг миллионлаб одамлар борлиги орасида кўча-хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига эга эканлигини намойиш этиш эди-бу шаҳид раҳбар билан видолашув пайтида кўриниб турибти-шу билан бирга душман таҳдидларига қатъий  қарши туриш ва террорчи гуруҳлар ёки АҚШ фитналари орқали ҳурмуз бўғози томнилан чегараларнинг беқаррлашувининг олдини олиш эди. Видолашув маросими ўтаётган пайтда  Эрон Ислом Респубилкаси қуролли кучлари чегара ҳудуларидаги террорчи гуруҳоарга кескин зарба берди, ҳамда Ҳурмуз бўғозида АҚШнинг кемалар қатнови бўйича янги тартиблар жорий этишига йўл қўймади.

Миллионлаб одамларнинг намойишга чиқишининг яна бир вазифаси- унинг музокаралридаги роли. Эронлик музлкаралрчилар энди кенг жамоачилик қўллаб-қувватлаши билан музокаралар столига келишлари мумкин.- бу уларга бошқа томоннинг ортиқча талабларига қарши туриш имконинни беради ва шу билан бирга Эрон халқининнг АҚШ душманига қасосо олишга чақирғини етказади. 

Хулоса қилиб айтганда, Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари учун миллионлаб одамлар иштирокида ўтган видошлашув ва дафн маросими Эрон учун янгги давр  бошланаётганидан дарак беради. Рақибларнинг уйдирма ҳикояларини инкор этувчи ҳамда Эронни мисли кўрилмаган халқ кўмагига таянадиган минтақавий қудрат сифатида ҳақиқий қиёфасида намоён этувчи давр.