«Россияда Эрон кунлари» расман бошланди: машҳур Москва залида миллий мусиқа садолари янгради
«Россияда Эрон кунлари»нинг расмий очилиш маросими душанба куни кечқурун Москва шаҳрида бўлиб ўтди.
Парс Тудей хабар беришича, «Россияда Эрон кунлари»нинг расмий очилиш маросими душанба куни кечқурун Эрон Ислом Республикаси маданият ва исломий иршод вазири Саййид Аббос Солиҳий ҳамда Россия маданият вазири Ольга Любимованинг иштирокида Москва шаҳри марказидаги машҳур «Большой театр» залида бўлиб ўтди ва маросимда эронлик санъаткорларнинг мусиқа садолари янгради.
Ушбу тантанали маросимда қарийб 1700 киши, асосан Россия фуқаролари ва Эрон маданияти ҳамда цивилизациясига қизиқувчилар иштирок этиб, Эрон мусиқасидан баҳраманд бўлди.
Маросим Инқилобнинг шаҳид Раҳбари ва яқиндаги мажбурий урушда шаҳид бўлганлар, жумладан Минаб мактабида шаҳид бўлган 168 нафар хотирасига ҳурмат бажо келтириш билан ўтказилди. Маросим Эрон ва Россия миллий мадҳияларининг янграши билан бошланиб, «Эрон матонатли» асарининг ижроси билан якунланди.