Машҳадда Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари учун дафн маросими бўлиб ўтмоқда
-
Машҳадда Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари учун дафн маросими бўлиб ўтди
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари учун дафн маросими юриши Магшҳаддаги Имом Ризо /а/ кўчасининг бошланиши қиимда бошланди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари ва у кишининг оиласига мансуб шаҳидлар билан видолашув ҳамда дафн маросимлари ўтган жума куни - тир ойининг 12-кунида 45 дан ортиқ мамлакат сиёсий расмийлари, шунингдек 90 дан зиёд мамлакатдан келган диний уламолар. диний етакчилар ва донишмандлар томонидан ҳурмат бажо келтириш билан бошланганди.
Бундан ташқари 13 тир ва 14 тир кунлари Текҳрон Мусаллосида тадбирда иштирок этиш учун Эроннинг турли бурчакларидан келган Инқилоб раҳбарининг мотам тутувчилари ва издошлари учун видолашув маросими бўлиб ўтди.
Душаба куни -тир ойининг 15-санасида -Теҳрон шаҳрида Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари ва у кишининг оила аъзоларининг муқаддас жасадлари миллионлаб мотам тутувчиларнинг қизғин иширокида видолашув маросими юршида бўлиб ўтди.
ٍУмматнинг шаҳид бўлган раҳбари учун видолашув маросими ва ибодат тадбири сешанба куни -Тир ойининг 16 -санасида -Қум шаҳрида аниқроғи Жамкарон масжидида бўлиб ўтди ва ушбу тадбирда доно раҳбарнинг кўплаб мухлислари ва изздошлари қатнашдилар.
Чоршанба куни -Тир ойининг 17 санасида -Нажаф ва Карбало шаҳарлаидаги Ироқ фуқаролари Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари дафн маросимии чоғида мисли кўрилмаган манзарани намойиш этдилар.
Ироқ расмийларининг расмий баёнотларига кўра, дафн маросимида қарийб 4 миллион киши иштирок этди Тадбирда Ироқнинг диний ва сиёсий арбоблари ҳам қатнашди.
Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбарининг сўнгги дафн маросими ва муқаддас жасади пайшанба куни - 18 тир санаси-Муҳаррам ойининг 24-куни ва Имом Сажжлод /а/нинг шаҳидлик йиллиги арафасида , Машҳад шаҳрида ўтказилди ва у кишинг муборак жасади эса Худонинг 8-чи ҳужжати-имом Ризо/а/нинг муқаддас зиёратгоҳида дафн этилади.